Главная » 2012»May»5 » UzKART ва Visa пластик карталари бирлашяпти
14:56:09
UzKART ва Visa пластик карталари бирлашяпти
Bank.uz тарқатган хабарга кўра, UzKART банклараро тўлов тизими DUET технологик платформасидан "SmartVista EMV”га миграция қилинганидан кейин Ўзбекистондаги мавжуд сўмдаги иккита банк пластик картаси UzKART ва Visa карталарини интеграция қилиш режалаштирилмоқда.
UzKART тизимидаги банк пластик карталари мамлакатдаги кўпгина тижорат банклари томонидан эмитирланади ва Банклар Ассоциацияси ҳузуридаги Ягона Умумреспублика Процессинг маркази томонидан хизмат кўрсатилади.
Visa банк пластик карталари "Ўзсаноатқурилишбанк” ОАТБ томонидан эмитирланади. У Visa тизимидаги пластик карталарнинг Ўзбекистондаги йирик эмитенти ҳисобланади. Янги бирлашган тизимнинг тахминий номи – "ONLINE".
Иккита тизимнинг бирлаштирилиши банк пластик карталарининг мамлакат аҳолиси ўртасида тўлов воситаси сифатидаги оммабоплигини ошириши шубҳасиз.