Dushanba, 25.11.2024, 12:47:38
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Saytga baho bering
Статистика

Xozir saytda 116
Mehmonlar 116
A'zolar 0

19:13:08
Ustozidan o'tmagan shogird shogird emas!


Рости шу пайтгача Алишернинг файзини сезмаганман ё шу қадар эътиборсиз бўлганман. Унинг яккахон концертида ҳатто охиригача томоша қилиш фикридан йироқ эдим. Бугун ҳисоб бўйича хонанданинг пойтахтдаги бешинчи яккахон концертининг бешинчи кунига томошабин сифатида ташриф буюрдим. Жаҳонгир Отажоновнинг жонли концертидан кейин қўшиқлар асосан фонограммада куйланадиган дастур роҳат берармикан деган ўй тинчлик бермасди. Икки соатдан ошиқ давом этган концерт қандай ўтганини сезмай қолибман! Хонанда ўзига танлаган тахаллуси бежизга эмаслигини исбот эта олди. Ҳа, жуда файзли.

Келинг, бошидан бошласам. Фактлар асосида.

1.Саҳна декорацияси диққатга молик. Замонавий баҳашам экран, миллий нақшинкор элементлар ва уларга мос тарзда танланган рангли чироқлар ўзгача атмосферани кашф этган.

2.Кўп ҳамкасбларидан фарқли ўлароқ концертнинг шўх тарона билан бошлагани кайфиятни кўтариб юборди.

3.Рақслар шу қадар профессионал ижро этилдики, шунчаки гап йўқ! Паризода ва Равшаной Шарипованинг (Юлдуз Усмонованинг концертлари орқали танилган балетмейстер) ижод мактабининг истеъдодли раққосалари олқишларнинг ярмини "ўзиники” қилиб олди!  

4.Ҳамманинг диққати мафтункор раққоса Паризоданинг ўнг қўлига қадалди. Ахир, раққоса қўли гипс бўлишига қарамасдан жонини бериб хиром айларди. Маълумотларга қараганда, концерт бошланишига саноқли кунлар қолганда, раққоса репетиция жараёнларида қўлини бехосдан синдириб қўйган. Дастурнинг асосий рақслари масъулияти Паризоданинг зиммасида. Буни унутмаган раққоса, барча оғриқ ва ноқулайгарчиликларга чидаган ҳолда ўз вазифасини уддалшга қарор қилди. Касбнинг қули бўлса, шунчалик бўлар! Фидойилик ҳам!

5.Грузинча, озорбайжонча, латино...жаҳоннинг энг сара рақслари қўшиқлари йўналишига мослаб, маҳорат билан тақдим этилди.  

6. "Онам учун дуо қилинг” қўшиғини жонли куйлаб, ўз онасига гул тақдим этган хонанда тинимсиз олқишлар билан сийланди. Агар, таъбир жоиз бўлса, йил давомида онажонлар ҳақида куйланган энг таъсирли тароналарнинг учинчиси шуниси бўлса керак (Биринчиси, Ботир Қодиров "Онам”, иккинчиси, Озодбек Назарбеков "Она руҳи”).

7. "Онажонлар ўйнасин” шўх таронаси залдаги деярли барча онахонларни, аёлларни рақсга чорлади. Мана, сизга қўшиқнинг сеҳрли таъсири!

8. Мезбон концертга ташриф буюрган барча меҳмонларни санаб ўтди: Ферузабону, Достон Убайдуллаев, Бахтиёр Раҳмонов... Футболнинг ҳақиқий ишқибози бўлгани учун, ўзи мухлис бўлган футбол юлдузларига алоҳида миннатдорчилик билдирди: Равшан Эрматов, Одил Аҳмедов.

9. "Ўксима, синглим” қўшиғи саҳналаштирилган кўриниш билан янада таъсирли бўлди. Опасидан олдин турмушга чиққан қизлар  ҳақида куйлар экан, опанинг синглисининг тўйидаги қалб қийноқлари мини-спектакл тарзида намойиш этилди. Кўпчиликнинг қалби тирналган бўлса, ажабмас. Бироқ, тирнаб, сўнгида малҳам ҳам қўйилди. Саҳнада кўзёш қилган опага куёвжўралардан бири гул узатди! Ниҳоят, у ҳам бахтини топди!

10. "Мустаҳкам оила” йилига бағишланган ҳазиломуз тарона яратилишига хонанданинг ўз шахсий ҳаёти сабабчи бўлса керак-ов! Рафиқа ролини саҳнада Паризода бир амаллади: қўли синганига қарамай, "турмуш ўртоғи”нинг кийимларини дазмоллади, жамадонга жойлади ва табассум билан уни йўлга кузатди! "Қайтгунимча, остонадан чиқмай тур” дея қўшиқда такрор-такрор тайинланади. Яна "Қўлингдан келса, йўлдан олиб қол” дея қўшиб ҳам қўяди! )

11."Гулнорахон бўйларингдан айлонайин” деган қўшиқ кўпчиликка манзур бўлди. Бу исмнинг машҳурлигини айтмайсизми?!  

12.Болажонлар рақсининг профессионаллиги ҳам таҳсинга арзигулик бўлди.

13. "Ёмон қўрқдим” ва "Зуҳрахоннинг рўмоли” каби хит тароналар илиқ қаршиланди.

14. Устозидан ўрнак олиб, ўзи ҳам устоз сифатида шогирдини саҳнага олиб чиқди.

15. Қўшиқлар фонограммада ижро этилгани билан ҳеч кимнинг ғашига теккани йўқ. Хонанда ҳар бир қўшиғини куйлашдан олдин албатта сўзлади: фикр билдирди, таъриф берди, имкон қадар омма билан мулоқотда бўлди! Ҳаммани жонлантирди!

16. "Сенинг болангман”. Концерт номига алоҳида изоҳ берди. Файз шу залга келган ҳар бир ота-онанинг боласи бўлишига ҳақли эканини, уларнинг ҳар қандай танбеҳи ва меҳр-муҳаббатини қабул қилишга тайёр эканлигини айтганида, зални тасаввур қилаверинг! Яна кечалари билан ухлолмаётганини, тонгга қадар ўриндиқ санаб чиқаётганини, шунча одам келармикан деган савол хавотирида юрганини айтди. "Шукур, концертларимнинг бирон кунида  биронта бўш ўриндиққа кўзим тушмаяпти. Хурсандманки, бу тушим эмас!” дея таъкидлаганда, завқли кулгу кўтарилди.

17. Нурмуҳаммад Исроиловнинг овози ёд бўлиб кетгани рост, фақат у оммавий тадбирларда камнамо. Бироқ, Файзнинг концертида бошловчилик қилиб, яхшигина кўриниш берди. Парда ортида шеърлар ўқиди, саҳнада эса кучли маданият соҳиби сифатида намоён бўлди.

18. "Тош ойна”чи Ботирга дастурнинг кулгу қисмини ишониб топширишганига бошида тушунмадик. Наҳот, у уддалай олса!? Қойил қоларлиси, унча-мунча қизиқчидан яхши қиздирди. Ўзига хос ўйинлар орқали оммани роса кулдирди.  

19. Устоз сифатида марди битта бўлса ҳам, ўнта бўлса ҳам, юзта бўлса ҳам энг муносиби ким деганда, сўссиз, Озодбек Назарбеков десак, айни ҳақиқат!  "Мени кучлироқ сев” клипи лавҳалари экранда намойиш этилар экан, қий-чув кўтарилди. Саҳнада, "океан орти” гастролидан сўнг кийиниши анчайин замонавийлашган ва очиғи жуда ўзига ярашган Назарбеков пайдо бўлди. Яхши нарса жуфти билан деганларидек, Озодбек жуфт куйлади. "Хафа бўламан” янграр экан, хонанда хафа бўлмасин дебми, ёши элликдан ошган бир аёл зал ичида эврилиб-эврилиб рақга тушдики, асти қўяверасиз!

Хуллас, гапираман десак, гап кўп. Олам-олам таассуротлар. Бу концертни фақат кўриш керак.  Фактларни гапиравериб адоғига етмайсиз. Қуш уясида кўрганини қилар деганларидек, шогирд устозининг мактабида кўриб, ўзига жо қилганларини барча мухлислари билан баҳам кўрди. Устоз-шогирд анъаналари бардавом ва мустаҳкамлигининг энг ёрқин нишонаси Озодбек ва Алишернинг ижодий муносабатлари бўлса керак! Бу бугунги ёшлар учун ўрнак олишга арзигулик мисол! Яна бир гап бор: "Устозидан ўтмаган шогирд, шогирд эмас”. Доно халқнинг доно нақли яна бир бор исботини топди. Тан олиб айтганда, бу йилги яккахон концертлари билан Файз Назарбековнинг концертлари файзига бўйлашди! Уддалади! Шогирд сифатида бундай бўлишини унинг ўзи андиша қилганида ҳам, Яратган шундай бўлишини истагандир?! Умуман олганда, шогирднинг илдам қадамларидан устоз хурсанд бўлса бўладики, ғайирлиги келмайди. Ахир, наздимизда, Озодбек бағрикенг, бағри жуда кенг инсон! Шогирднинг улкан зафари муборак, Назарбеков! Алишер сизга эса шундай олижаноб устознинг шогирди бўлишдек шарафни, элнинг ишончини оқлаш қутлуғ! Бўш келманг, бутун санъаткорлар!

Жасур ҲАМРОЕВ

Категория: MASHXURLAR HAYOTI | Просмотров: 1448 | Добавил: ๑۩۩MF۩۩๑ | Теги: Ustozidan, Alisher, shogird, fayz, emas, o'tmagan | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  May 2012  »
DuSeChPaJuShYa
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика