Нихоят, Уммон гурухининг "7-қават” клипи тайёр бўлди. Клип триллер ва готика стили охангини ўзида намоён қилган ва у клипни безалиш эффектидан сезилади.
Уччала йигитни трекини турли стильда олишгани сезиларли, аммо Жасурнинг шиша ва совуқ кўзлар эффекти , балки ғоядаги исталган натижани бермай, қўрқинчлироқ кўрсатиб қўйилгандек. Клип стили готика стилидаги триллерга яқин детективлигини хисобга олса бу эффектлар ўринли бўлса керак...
Шохрухнинг треки рангли ва ёрқин чироқ эффектлари билан тақдим этилган. Менга кўпроқ Зохиднинг треки стилистикаси ёқди, жим турганлигидаги куйлаётгани билан хамоханг равишда микс турида тақдим қилинганлиги қизиқ.
Клип динамикаси жадал, умумий картина қандайдир бир фильмдан лавхалардек кечади. Лавхалар мусиқа тактига хос равишда монтаж қилингани динамиканинг асосий урғуси бўлган ва у томошабинга қўшиқ мусиқасини яхшироқ хис этишга хизмат қилади.
Монтажнинг специфик тарафидан бири бўлган линиялар қоришма туридаги кўриниши, клип бошида бироз воқеалар ривожини тушунарсиздек кўрсатган бўлса, охирига қадар бу шунчаки оддий монтаж қоришма стили эканлигини тушунасиз. Афсуски, аксарият ва оддий томошабинлар, айнан мана шу қоришма стилидан (бехабарроқ ва ўрганмаган бўлгани сабабли) воқеалар ривожини тушунмай қолиш эхтимоли юқори. Клип ғояси ва режиссери: Санжар Маткаримов Оператор: Наримон Султонхўжаев.
Клипдаги воқеалар қўйидагича: Онасини ўлимидан сўнг, пиёниста ўгай отасини қўлида қолган қизнинг хўрликлари ва бунга чидай олмаган қизнинг маъшуқаси, қизнинг ўгай отасини ўлдириб қочиб кетади. Милиция ходимлари воқеа жойини кўздан кечираётган пайт у қайтиб (қотил албатта қотиллик содир қилган жойига қайтади теорияси?) , 7-қаватга кўча тарафдан юқорига қараб чиқа бошлайди. Бўйнидаги туморини қизни қўлига топширадию... Буёғи сизнинг фантазиянгиз билан , йигит пастга қулаб асфаласопин бўлиб, қиз шўрлик учинчи ўликни кўмади, ё милиция ходимлари балкондан тортиб олиб қамашади ва қиз ўгай отасини кўмиб бўлгач, йигит қамалиб чиққунча унга "передача” ташийди)) Ёки бўлмасам, клип давомини кутасиз. Клипни томоша қилинг ва ўзингиз бахо беринг.
|