Сўнгги миш-мишларга қараганда
Улуғбек Қодиров жодугар қизни севиб қолибди... Ишонмайсизми? Наилож, тез
кунларда бунга гувоҳ бўласиз. Улуғбекдай келишган ва забардаст
йигитнинг бошини айлантирган ўша уддабурон қиз ким экан дея ўзингизга
савол бераётгандирсиз? Бу Лола! Улар яна биргаликда навбатдаги
фильмда бирга суратга тушишди. Ушбу фильмнинг номи "Жодугар”. Лола
ушбу фильмда ижобий маънодаги жодугар образини талқин этди. "Ёндиради
куйдиради” фильмида ҳам Улуғбек билан Лолани бирга кўрган томошабинлар
ушбу фильмда буткул ўзгача образларда кўришлари мумкин. "Жодугар" мистик
драма жанрида суратга олинди. "Ёндиради куйдиради” фильмида Лолани
бадавлат хонадоннинг эркатой қизи сифатида кўргандингиз. Бу сафар эса
Лола табиб қиз образида гавдаланади. У табиб сифатида ҳамма инсонларни
даъволайди. Унинг ноёб қобилиятидан атрофдаги инсонлар ҳайратга
тушишади. Улуғбек Қодиров эса бемор йигит ролини ижро этди. Лола уни
нафақат табобат билан балки соф муҳаббати билан ҳам даъволайди. Хуллас,
йилнинг энг шов-шувли фильми сифатида эътироф этилаётган ушбу фильмни
тез кунларда юртимиз кинотеатрларида кутиб оламиз. Шунингдек, фильмда
Яйра Абдуллаева, Отабек Мусаев, Тоҳир Саидовлар ҳам иштирок этишган.
Фильм режиссёри Лиза Карали. Фильмнинг сценарий муаллифи Нодира
Маҳмудова. Фильм продюссери эса Руслан Мирзаев. Оператор Умид Маликов.
"Мажрух” ҳамда "Ёндиради
куйдиради” фильми ижодкорларининг навбатдаги туҳфаси ҳам одатдагидек
оммабоп бўлишига ишонамиз.
|