Ўзбегим таронасининг собиқ журналисти,
жарангдор овоз сохибаси, ва айни дамда Давлат Солиқ Қўмитасининг ходимаси
Интизор Очилова биз билан боғланди:
-Комилов! ТВМдаги "Прожекторперисхилтон"
кўрсатувига тақлидни кўрдингизми? Эмоцияларим ўзимга сиғмаяпти. ТВМни куни
шундай ғариб кўрсатувга қолиптими? Қандай қилиб ўтказишди бундай лойихани?
Даврон Кабулов, Музаффар Мирзабеков ва яна бир
икки иштирокчилар Росиянинг машхур "Прожекторперисхилтон" кўрсатувига
тақлид турини шу қадар оми тарзда яратишганки, ўзлари тушунган хазиллари билан
ўзлари "қотиб" ўтиришибди...Томошабин нима қилсин?
Музаффар Мирзабеков фақат ўзи тушунган хазил учун
кулаверди холос.
Иван
Ургантни "Вечер с Ургантом” кўрсатувини болакайлар
билан интервьюни (манба видео ютуб) эфирга
кирмаган тури интернет оламида хаммаёқда тарқалган, ва мана шу болакайлар билан
интервьюсини кўргандим... Даврон Кабуловни плагиати умуман тушунарсиз ва
кулгулик эмас. Хаттоки шу кичик деталигача ўғирлангани ажаблантирди.
Твларда
имкониятлар бисёр бўлса, нима учун бу қадар ўғирликка берилишгани тушунарсиз.
Одам ижод қилиши керак, қаёқдаги чигиртка ва бегемотлар каби бир-бирини
хақоротлашини эфирда оммага кўз-кўз қилиши хечам кулгулик эмас. Икки одам
бирини масхаралаши ёки ўзаро хазили кенг оммага нима бераркин?
Кўрсатувнинг
концепцияси умуман йўқ!
Шунчаки
учта хонандани олиб келиб "Устидан қотиш”ми?
Масалан
"Ошга мархамат”ни дадам кўрадилар ва ўша аудитория учун эканлиги
тушунарли.
Бу
кўрсатувни ТВМда чиқишидан шокман тўғриси. Мехмон бўлиб келган Рашид
Холиқовгина ўзини яхши кўрсатди. Вахоланки у футбол хақида гапираётганида
"Сиз хам шахматга қизиқасизми?" деган тушунарсиз ва
"емаган" хазилларига қандай реакция қилишни ўзи тушунарсиз.
Газетадан
ўқиб беришларигача "перисхилтон"дан ўғирлашибди. Яна
уларни стол атрофида ўтириб олишларигача тақлид бору, лекин шу оригинал
кўрсатувдагилар хаттоки ўтиришни хам чиройлик эплашади . Буларни эса
столни тагидан оёқлари жуда бир хунук чиқиб ётибдимией....
Улуғбек
Рахматуллаевни эса стулни тескари қилиб ўтириб олиши хам "Бу
нимасси?” деган саволни уйғотади.
ТВМдагилар ўзбек ёшларини нахотки Россия
каналларини кўрмайдиган даражада деб билишса? Нахотки истаган нарсамизни
"едирамиз" деб ўйлашса? Нахотки бу кўрсатувдан уялишмаса?!
admin - Бу кўрсатувни кўрмадиму...кўргандек
бўлдим))) Кўрмасликни ният хам қилдим тўғриси. Бир нарсани тушунмайман, нима учун ўзига бек бўлган миллат ижодкорлари
бировникини дейди? Қўшиқдан тортиб кўрсатувгача ЎЗИГА БЕКлигини
кўрсатишга қодир эмас?
Иван Ургант сўзсиз махоратли бошловчи.
Лекин кумирдан ўзини ясаб олиш шартми?
Умуман
олганда, ўзини дипломлик журналистман деб кериладиганлар, твда тайёр
ғояни кўчиргани етмагандек, уни (изнасилованный) зўрланган тарзда бузиб кўрсатиш, ўша ижодкор учун шахсий ва расмий
шармсор дипломи бўлса керак.
Ижодкор
номига монандлар кам тушунаман, лекин тв ходими бўлдими, халқ олдига махсулот
тайёрлаяпсизми, оддий шу кўнгилочар хазилда хам ДИД тушунчаси бўлиши керак.
Ва
энг асосийси, маънавий ғариблик сохиби бўлсанг бир бало, шу ғоя гадолиги
эпидемиясига чалиниб, бошқалар мехнатини поймол қилиш, инсоний фазилати учун
хам фожеа!
ТВМ
учун бу кўрсатув, катта минус бўлса керак деган фикрга қўшиламан.
|