Наш опрос | |
Статистика |
Xozir saytda 41 Mehmonlar 41 A'zolar 0 |
|
| | |
|
Главная » 2012 » Fevral » 5 » Тошкентда илк бор мушукни ўлдирганлар жавобгарликка тортилди
14:39:50 Тошкентда илк бор мушукни ўлдирганлар жавобгарликка тортилди |
24 январь куни Мирзо Улуғбек туман суди мушукни ўлдирган иккита шахс энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида жаримага тортди.
1989 йилда туғилган Алишер Ш. ва худди шу йилда туғилган Жасурбек И. Мирзо Улуғбек тумани Ломоносов кўчасидаги манзил бўйича ўз маҳалласида пневматик қурол ёрдамида мушукни шафқатсизлик билан ўлдиришган.
Маълум бўлишича, Алишер Ш. болалар дўконидан пневматик қурол сотиб олган, кейинчалик у қотиллик қуролига айланган. Даъвогарларнинг аризасига кўра, айбланувчи қушлар ва ҳайвонларга отиш учун бир неча марта ўзининг "ўйинчоғи”дан фойдаланган.
Шу билан бирга, айбланувчи судда қуролни оддий болалар дўконидан 350 минг сўмга сотиб олганини айтяпти. Жабрланувчиларнинг ўзлари текширув ишларини ўтказганларидан кейин ҳақиқатан ҳам болалар дўконининг қуроллар бўлимида исталган турдаги қуролни, шу жумладан 150 метр масофадан катта итнинг бош суягини тешиб ўтишга қодир бўлган қуролни ҳам сотиб олиш мумкинлигини аниқлашди.
Таъкидлаш жоизки, бундай "болалар” қуролини харид қилиш учун лицензия шарт эмас.
Даъвогарнинг OLAM.uz порталига айтишича, мушук 7 январь куни тахминан 13:30 да ўлдирилган. Бу пайтда, кейинчалик даъвогар сифатида чиққан қўшни аёл Иосис Л. Ўз уйи ёнида "пақиллаган” товушларни эшитади, кўчага чиққач, иккита ёш йигитни – Алишер Ш. ва Жасурбек И.ни кўради, улар кўчада қурол билан юриб, ундан отишаётган эди. Такрорий отишлардан сўнг у яна кўчага чиқади ва айбланувчиларнинг қўлида ўлган мушукни кўради.
Айтиш керакки, аёл участкавойга мурожаат қилганидан кейин ҳам жиноят далили сифатида айбланувчининг қуроли олиб қўйилмаган ва даъво аризаси берилган пайтга келиб, айбланувчи уни сотганини айтган.
Мушукнинг эгаси жабрланувчи Виступкина Т, қўшнилар ва "Эзгулик ва мурувват” ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти вакиллари иштирокида уй мушугини шафқатсизлик билан ўлдириш факти бўйича судга даъво аризасини бериш учун барча ҳужжатларни тайёрлашди.
Бахтли тасодифга кўра, қўшниларнинг уйи ёнида шахсий мақсадларда видеокузатув олиб борилади. Камера қотилликни тасвирга олган, плёнка далил сифатида Мирзо Улуғбк тумани судига тақдим этилди. Шунингдек, далил сифатида мушукнинг бош суягидан жарроҳлик йўли билан олинган ўқ (учли бўлиб, кичик масофадан осонгина қаттиқ материалларни тешади) ва мушукни ёриб кўришнинг видеоёзуви ҳам тақдим этилди.
Биринчи суд мажлисига бош айбланувчи ўзи келмасдан, ўрнига шеригини жўнатган. Аммо суд уни мажлисга келишга мажбур қилди.
Алишер Ш. дайди мушуклар доимий тарзда унинг участкасига (80 сотиҳ – таҳ.изоҳи) кириб унга яшашга ҳалақит беришини билдирган. Мушуклар томонидан катта гўшт бўлагининг ўғирланиши охирги томчи бўлган, шундан сўнг айбланувчи муаммони тепкини босиш билан ҳал қилишга қарор қилган.
Ўзбекистон қонунчилигида ҳайвонларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги Қонун мавжуд эмаслиги муносабати билан суд ҳуқуқбузарларнинг хатти-ҳаракатларини Маъмурий жавобгарлик тўғрисида кодекснинг "Майда безорилик” бўйича 183-моддаси ва "Ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлиш” бўйича 111-моддасига кўра белгилаб, жабрланувчига энг кам иш ҳақининг беш баробари миқдорида жарима пулини тўлаш ҳукмини чиқарди.
|
Категория: BILASIZMI? |
Просмотров: 2165 |
Добавил: Admin
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|