Наш опрос | |
Статистика |
Xozir saytda 45 Mehmonlar 45 A'zolar 0 |
|
| | |
|
14:33:08 Тошкентда 187 киши амнистиция қилинди |
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш Бош бошқармаси берган маълумотга кўра, бандлик марказларига амнистияга тушган 187 киши мурожаат қтлган, уларнинг 122 таси меҳнатга лаёқатли деб топилган. Айни пайтда 48 киши иш билан таъминланди, қолганлари эса яшаш жойи бўйича ҳужжатларни расмийлаштириб, тиббий кўрикдан ўтяпти. Озодликдан маҳрум бўлиш жойларидан қайтган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш масалалари бўйича шаҳар комиссиясида "Правда Востока” газетасининг мухбирига айтишларича, биринчи навбатда уларни иш иблан таъминлаш, рўйхатга қўйиш ҳамда вояга етмаганларнинг таълимини давом эттириш масалалари ҳал этилади. Молиявий органлар, меҳнат ва ижтимоий ҳимоя бўйича органлар амнистияга тушган кишиларни ижтимоий тўловлар ва иш билан ўз вақтида таъминлаш масалаларини назорат қилади.
Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бемор шахсларни тегишли муассасаларда мажбурий ва бепул даволаш, уларнинг тезроқ тузалиб кетиши ва оиласига эсон-омон қайтишига ҳар томонлама ёрдам бриш масалаларини мувофиқлаштиради.
Эслатиб ўтамиз, "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг ўн тўққиз йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги қарорга биноан, аввало, ҳукм қлинган аёллар, вояга етмаганлар, 60 ёшдан катта эркаклар ҳамда хориж давлатларининг фуқаролари жазони ўташдан озод этилиши кўзда тутилган.
|
Категория: QIZIQARLI MA'LUMOTLAR |
Просмотров: 1695 |
Добавил: Admin
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|