Dushanba, 25.11.2024, 12:22:59
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Qaysi operatordan foydalanasiz
Статистика

Xozir saytda 31
Mehmonlar 31
A'zolar 0

14:43:28
Тошкент аҳолиси чиқиндиларни таркибига қараб рангли пакетларга саралайдиган бўлди

Янги қоидалар барча ташкилотлар, корхоналар, идоралар, муассасалар, пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига тегишли бўлади.

http://www.megafan.uz/_nw/6/41145043.jpg
Шу муносабат билан барча жисмоний ва юридик шахслар учун маиший чиқиндиларни таркибига қараб аралашнинг ягона қоидалари амал қилади. Чиқиндилар 5 турга ажратилади.
- Ҳаворанг пакетга пластмасса чиқинилар солинади. Бу рангдаги пакетга пластмасса маҳсулотидан қилинган ҳар хил маҳсулот ва идиш қолдиқлари, шу жумладан, темир бўлмаган консерва банкалари, баклажкалар ва ҳоказолар солинади.
- Оқ рангдаги пакетларга қоғоз чиқиндилари солинади. Бу рангдаги пакетга қоғоз, картон ва бошқа қоғоз маҳсулотига тенглаштирилган ашёлардан маҳсулот, чиқинди қолдиқлари, шу жумладан, эскирган газета ва журналлар қолдиқлари жойлаштирилади.
- Сариқ рангдаги пакетларга озиқ-овқат чиқиндилари солинади. Бу рангдаги пакетга кундалик равишда ишлатилган ва фойдаланилган озиқ-овқат маҳсулотларидан ортган нарсалар, шу жумладан ҳар хил пўчоқ, мева, полиз ва сабзавот маҳсулотларининг қолдиқлари ва пўстлари жойлаштирилади.
- Қора рангдаги пакетларга бошқа чиқиндилар солинади. Бу рангдаги пакетга пластмасса, қоғоз чиқиндилар ва биочиқиндиларга кирмайдиган маиший маҳсулотлардан қолган чиқиндилар жойлаштирилади.
- Симобли лампаларнинг ишлатиб бўлинган ресурслари махсус идишга солинади. Бу махсус идишлар симобли лампаларни шикастламаслиги ва улардаги симобли моддаларнинг ҳавога чиқишига, сув таъминоти манбаларига, тупроққа ва озиқ-овқат маҳсулотларига тушишига йўл қўймайдиган бўлиши керак. Бу турдаги чиқинди солинган махсус идиш белгиланган жойга ташланади.
Қоидаларнинг 3-бандида "Чиқиндиларни йиғиш, сақлаш ва ташлаш бўйича талаблар” баён этилади. Уларга кўра:
- Юридик ва жисмоний шахслар чиқиндиларни турларга ажратган ҳолда йиғади ҳамда ўз ҳудудида санитария-гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда сақлайди.
- Чиқиндилар белгиланган чиқинди ташлаш жойига ва "Махсустранс” корхонасининг чиқиндини олиб кетишга мўлжалланган автотранспортига ташланади.
- Бино, иншоот, якка тартибдаги хусусий уйлар ва кўп қаватли уй-жой атрофига чиқиндиларни олиб чиқиб қўйиш ва тўплаш, кўча, сув, ариқ ва бошқа белгиланмаган жойларга чиқиндиларни ташлаш, ҳаракатланаётган автотранспорт воситасидан йўлларга турли чиқиниларни ташлаб юбориш қатъиян ман этилади.
- Чиқинди ташлаш жойининг ўрнатилган тартибда чегараси белгиланган, у ерда санитар ва экологик ҳолатни нормаллаштириш учун зарур шарт-шароитлар яратилган бўлиши лозим.
- Чиқинди ташлаш жойи чиқиндиларнинг турларига кўра, зарур миқдордаги контейнерлар билан таъминланади. Чиқинди ташлаш жойидаги контейнерларнинг рангига қараб, унга мос рангда бўялган пакетдаги чиқиндилар ташланади. Яъни оқ рангдаги контейнерга – оқ рангдаги пакетлар, сариқ рангдаги контейнерга – сариқ рангдаги пакетлар, қора рангдаги контейнерга – қора рангдаги пакетлар, ҳаворанг контейнерга – ҳаворанг пакетлар солинади. Симобли лампаларнинг ишлатиб бўлинган ресурслари солинган махсус идиш эса белгиланган жойга ташланади.
- Якка тартибдаги хусусий хонадон эгалари ва унда истиқомат қилаётган фуқаролар ўзларининг кундалик чиқиндиларини мазкур Қоидаларда белгиланган турларга ажратиб, ўз ҳовлисида сақлайди ва "Махсустранс” корхонасининг чиқинди олиб кетиш автотранспорти келиш вақтига қараб чиқиндиларни шу автотранспорт воситасига ташлайди.
- Юридик ва жисмоний шахслар – қурилиш чиқиндилари, шох-шабба ва барг-хазонларни чиқинди олиб кетувчи ташкилот билан шартнома тузган ҳолда ёки ўзлари ёллаган махсус автотранспортда чиқиндилар ташлаш учун белгиланган махсус жойга олиб бориб ташлашлари лозим.
- Юридик ва жисмоний шахсларнинг ўзларига тегишли қурилиш чиқиндиларини маиший чиқиндилар билан аралаштиришига йўл қўйилмайди.
- Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уй-жой фонди атрофини тозалаш даврида йиғилган чиқиндиларни турларга ажратади ва уларни белгиланган тартибда чиқинди ташлаш жойига олиб бориб ташлайди.
Қоидаларнинг 4-бандида "Чиқиндиларни ташкилий равишда олиб кетиш бўйича талаблар” белгиланган. Улардан қуйидагилардан иборат:
- Тошкент шаҳрида юридик ва жисмоний шахслар томонидан йиғилган, тўпланган ва белгиланган контейнерлардаги чиқиндиларни олиб кетиш ишлари "Махсустранс” корхонаси ва бошқа ваколатли ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
- "Махсустранс” корхонаси ва бошқа ваколатли ташкилотлар ҳудудларга автотранспорт воситасини бириктириб, маҳалла фуқаролар йиғинлари билан келишилган ҳолда чиқиндини олиб кетиш муддатлари ва вақтларини белгилайди ва шу асосда чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб кетиш ишларини ташкил этади.
- Маҳалла фуқаролар йиғинлари чиқиндиларни олиб кетиш автотранспортининг ўз вақтида белгиланган ҳудудга келиши ва чиқиндиларни олиб чиқиб кетиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатади ва машиналарнинг келиб-кетиши ҳисобини олиб боради.
- Шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси ва унинг тизимидаги ташкилотлар кўчаларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва тозалаш даврида йиғилган чиқиндилар, шох-шабба ва барг-хазонларни энг камида бир кун муддатда йиғиштириб, олиб кетиш ишларини таъминлайди.
- "Махсустранс” корхонаси юридик ва жисмоний шахслар билан шартнома тузиб, қўшимча йиғилган маиший ва бошқа чиқиндиларни олиб кетиш ишларини амалга оширади.
Қоидаларнинг 5-бандида "Чиқиндиларни ташлаш, йиғиш ва ўз вақтида олиб кетиш талабларини бузганлик учун жавобгарлик” белгиланган. Унга кўра:
- Ўзбекистон Республикасининг "Чиқиндилар тўғрисида”ги қонуни ҳамда мазкур Қоидалар талабларига риоя этмаган, чиқинди билан боғлиқ ўзларига юклатилган вазифаларни бажармаган шахслар амалдаги қонунчиликка мувофиқ белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Чунончи, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 53-моддасида белгиланганидек, "Санитария қонун ҳужжатларини, санитария нормаларини, қоидаларини ва гигиена нормативларини бузиш фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солиш”;
Ушбу Кодекснинг 91-моддасида "Саноат, рўзғор чиқиндилари ва ўзга чиқиндиларни ташиш, жойлаштириш, утиллаштириш, кўмиб ташлаш чоғида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузиш – фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солиш” ;
Кодекснинг 123-моддасида "Поездларнинг вагонлари, автомобиль ва шаҳар электр транспортидан ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаб юбориш энг кам иш ҳақининг ўндан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солиш”;
Кодекснинг 161-моддасида "Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг ҳудудларини ободонлаштириш қоидаларини бузиш, шунингдек тозалик ва санитария тартибини таъминлаш қоидаларига риоя қилмаслик, фуқароларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса – бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солиш” жавобгарлигига тортилишига сабаб бўлади.
Шу муносабат билан, Ободончилик бош бошқармаси ва туман ҳокимликларига шаҳар Бош архитектура бошқармаси билан биргаликда шаҳар кўчалари учун замонавий урналарни тайёрлаш, ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда жамоат жойларига жойлаштириш бўйича чора-тадбирлар белгилаш юклатилди, деб ёзади "Тошкент оқшоми” нашри.
Шунингдек, шаҳар Иқтисодиёт бош бошқармаси, Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол молларини ишлаб чиқариш департаменти, Савдо-саноат палатасига маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан биргаликда чиқиндилар учун белгиланган рангдаги махсус пакетларни аҳолига маъқул нархларда ишлаб чиқариш ва уларнинг шаҳардаги барча савдо дўконларида сотилишини ташкил этиш юзасидан чора-тадбирларни белгилаш вазифаси топширилди.
Ушбу қоидалар пойтахтдаги чиқиндини йиғиш ва олиб чиқиб кетишни яхшилашга йўналтирилган. Кўпгина чиқинди ташлаш жойлари ҳозирнинг ўзидаёқ ободонлаштириляпти.
Категория: QIZIQARLI MA'LUMOTLAR | Просмотров: 2247 | Добавил: Abdulloh | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyul 2012  »
DuSeChPaJuShYa
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика