Наш опрос | |
Статистика |
Xozir saytda 89 Mehmonlar 89 A'zolar 0 |
|
| | |
|
19:52:12 Тез орада Қуёшнинг магнит майдони алмашади |
Шу йил охиригача Қуёш тизимида
туб ўзгаришлар юз беради. НАСА қуёш обсерваториялари томонидан олиб
борилаётган тадқиқотлар натижалари тез орада Қуёшдаги қудратли магнит
майдонида қайта қутбланиш юз беришини кўрсатди.
"Майдон тўлиқ айланишига кўпи
билан 3-4 ой қолганга ўхшайди. Бу бутун Қуёш тизимида тўлқин эффектини
келтириб чиқаради”, - дейилади Қуёш физикаси бўйича мутахассис Тодд
Хоксемнинг изоҳи келтирилган НАСА хабарида.
Қуёшнинг магнит
майдони ўз қутбларини тахминан ҳар 11 йилда бир марта ўзгартиради. Бу
ҳар қуёш циклининг авжида, яъни қуёш фаоллиги максимум даражага етган
пайтда юз беради. Бу вақтда Қуёшдаги магнит майдонлари бўлиниб кетади ва
қуёш ўзининг энг фаол нуқтасига етади.
Қуёшдаги чақнашлар сони
кўпаяди, бу Ерда геомагнит бўронлари ҳосил бўлишига сабаб бўлади. Ушбу
бўронлар алоқа воситаларининг ишини қийинлаштиради ва ердаги тирик
организмларга салбий таъсир кўрсатади. Бундан олдинги қуёш фаоллиги
авжининг 23-цикли 2000 йилда кузатилган эди.
|
Категория: DUNYO HABARLARI |
Просмотров: 1769 |
Добавил: ๑۩۩MF۩۩๑
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|