Сўнги пайтда шахсан ўзим гувоҳ бўлган икки қизиқ
воқеа "қаҳрамон”и ҳам
Озодбек Назарбеков. Бухорога поездда йўл олар эканман, вагон ичидаги
телевизорни
ёқиш пайти келди. Вагонда йўловчиларга хизмат кўрсатувчи ходимдан
ҳамроҳим бир
кино қўйиб беришини сўради. У эса "Бизда фақат Озодбек” дея жавоб берди.
"Яна
қанақа концерт ё қизиқарли нималар бор?” Жавоб ўша оҳангда янгради:
"Айтдим-ку,
бизда фақат Озодбек!”. Қизиқ, бу "юқоридан” буйруқми ё йўловчилар хоҳиши
эканлиги билан қизиқдик. Ходим жавобига кўра, поездга чиқаётган юзлаб,
минглаб
юртдошларимизнинг аксарият қисмининг талаб ва истагидан келиб чиқилгач,
"Фақат
Озодбек” ибораси пайдо бўлган! Унинг фикрича, яна Назарбековнинг
концертларининг маънавий доираси ва кўлами жуда кенг. Бу эса
йўловчиларнинг
маданий ҳордиғи учун "ур-сур” қўшиқлар, "маза-матрасиз” терма клиплардан
кўра,
минг чандон афзал. Иккинчи воқеага бугун гувоҳ бўлдим. Бир нотариус
идорасида
раҳбар ходимаси билан гаплашиб қолди. Ходима фикрича, майда ўтказилажак
концертлар ҳозирдан катта реклама қилиняпти, Озодбекнинг апрелдаги
концертларига ҳам ҳали бир ойдан ортиқ вақт бор-у, бироқ, рекламалар
суст.
Раҳбар жавоб берди: "Озодбекка реклама- пеклама керак эмас. Унинг
исм-шарифининг
ўзи етарли! Мана туғилган кунимга унинг ўтган йилги концертларининг
видео диски
энг катта совға бўлди...Совғалар ичида энг азизи. Концертига чипта совға
қилсанг, ундан ҳам хурсанд қилган бўлардинг!”
Хулоса ўрнида шуки, Озодбек тўғри йўлини топиб олган санъаткорларнинг
йўлбошчисига айлангани рост. Муҳими, шу карвонбошиликда адашмаслик! Бош
бўлиш
масъулияти биз ўйлаганчалик осон эмас. Бу вазифа юкини раҳбарлар жуда
яхши
билади! Шундай экан, омад ёр бўлсин, йўлбошчи!
Жасур ҲАМРОЕВ
|