Dushanba, 25.11.2024, 13:42:47
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Zamonaviy estrada xit paradi
Статистика

Xozir saytda 44
Mehmonlar 44
A'zolar 0

20:47:04
Tanlash imkoniyati sizda: gazmi yoki benzin?

 
Афзаллиги
Автоуловга газ мосламаси ўрнатишнинг асосий афзалликларидан бири унинг бензинга нисбатан арзонлигидадир. Ҳозир қатор мамлакатларда газ ускуналари билан жиҳозланган машиналар харажати бензин билан юрган машиналар харажатига қараганда бир мунча арзонга тушаяпти.
 
Биз биламизки, автомобиллар бир дақиқада атмосферага тонналаб заҳарли моддалар чиқаради. Шаҳарларда ҳавони ифлослантирувчи газларнинг энг кўпи ҳам автомобиллар ҳиссасига тўғри келади. Автотранспортларда газдан муқобил ёнилғи сифатида фойдаланиш экологияни ҳам яхшилашга хизмат қилар экан. Чунки каталитик заҳар ҳисобланган моддалар газ ёнилғиси таркибида деярли йўқ.
 
Шунингдек, энергия манбаларидан оқилона фойдаланишда ҳамда нефть захираларини келажак авлодлар учун сақлашда ҳам газдан фойдаланиш яхши самара беради. Лекин, негадир айримлар ҳамон газлаштирилган автомобилларга хавфсираш назари билан қарашмоқда.
 
Шикастланиш хавфи 1,5 фоиз
Ўша "хавфли” деб айтаётганлар хавфнинг аслида нимада эканлигини аниқ асослаб беролмаса ҳам керак. Газнинг баллонда, босим остида сақланиши дизель ва бензин ёнилғисига қараганда анчагина хавфли деган фикрни уйғотади. Аслида эса бундай эмас. Газ баллонлар анча хавфсиз ёнилғидир.
 
Келинг, яхшиси унинг хавфсизлиги ҳақида тўхталсак. Улар ёрилиш ёки портлаш хавфини келтириб чиқармайдиган даражада мустаҳкам қилиб ишланган. Газ баллонлари баланддан тушишда, ўқ узилганда, юқори ҳароратларда, оловга ва кислотага чидамлилиги бўйича бир неча бор синовдан ўтказилган. Қоида бўйича баллонлар машинанинг шикастланиш хавфи кам бўлган жойларига ўрнатилади. Маълум бўлишича, автомобиль корпусининг газ билан жойлашган қисмида шикастланиш хавфи атиги 1-5 фоизни ташкил қилар экан.
 
Фаолиятнинг қонуний ҳимояси
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 10 февралда «Автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари ва автомобилларга газ қуйиш станциялари шахобчаларини ривожлантириш ҳамда автотранспорт воситаларини суюлтирилган ва сиқилган газга босқичма-босқич ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори қабул қилинган.
 
Маълумот учун
Бугун республикамизда 1 млн. 300 мингдан ортиқ юк ва енгил автомобиллар газлаштирилган.
 
Автомашиналарни газ ёқилғисига ўтказиш орқали ҳавога чиқарилаётган зарарли газлар миқдорини тўрт баробар камайтириш, бензинни 70 фоизгача тежаш мумкин.
 
Юртимиз автомобилсозлиги соҳасида жорий этилган мазкур технология натижасида ҳавога зарарли газлар чиқариш қарийб 70 фоиз камаяди.
 
"Газчи”лар нима дейди?
Равшан Умаров "Газомир-ПРО” МЧЖ директори ўринбосари:
– Сиз газ баллонини ўрнатишга қарор қилдингиз. Қайси фирманинг маҳсулотига ишонч билдириш керак, деган табиий савол туғилади. Айнан сифатсиз газ баллон мосламаларидан фойдаланиш газдан ёнилғи сифатида фойдаланиш даражасининг пасайиб кетишига олиб келади. Энг яхши газ баллон мосламаси ишлаб чиқарувчилар орасида Корея ва Италия фирмаларини айтишимиз мумкин. Бугун хавфсизликни юқори даражада таъминлаш учун сифатли газ баллон мосламасидан фойдаланишни тавсия этамиз. Шунинг ҳисобига уларнинг нархи юқори. Ҳозирда уларнинг нархи енгил автомобилларга ўрнатиш учун 900 мингдан 3 миллионгача, юк автомобиллари учун 4,5 миллиондан 12 миллионгача. Тўғри, буларга нисбатан арзон газ баллонлари ҳам мавжуд. Лекин, айнан ўша сифатсиз газ баллонларидан фойдаланиш натижасида кўпгина кўнгилсиз ҳолатлар ҳам руй бермоқда. Шу боис сифатсиз газ баллон мосламаларидан фойдаланиш газдан ёнилји сифатида фойдаланиш даражасининг пасайиб кетишига олиб келади.
 
Ҳайдовчилар-чи?
Комил Бобоқулов (ҳайдовчи):
– Илгари «Epica» машинам билан 200 километр йўл босиш учун қарийб ўттиз литр бензин сарфлардим. Машина газ билан ишлашга мослаштирилгач ёқилғи харажатлари анча тежалди. Шу боис ҳозир кўпгина автомашина эгалари ўз машинасини газ ёқил­ғисига ўтказишга қизиқмоқда.
 
Сиз бунга қарор қилдингиз...ми?
Машинасига газ мосламаларини ўрнатиш учун ҳайдовчи ҳозирда республикамизда фаолият кўрсатувчи бир нечта газ тизимига ўтказувчи ва ҳайдашга рухсат берувчи муассаса ва ташкилотлардан бирига мурожаат қилиб, қуйидаги ҳужжатларни топшириши лозим. 
*техник паспорт;
*ҳайдовчилик гувоҳномаси;
*2/3 ўлчовдаги 2 дона сурат.
 
Хориж тажрибасидан
Америкада газ ёнилғиси билан ишлайдиган 2400 автомобилдан 10 йил мобайнида мунтазам фойдаланилган. Улар жами 280 млн. км йўл босган. Шу вақт давомида 1360 та тўқнашув юз берган. Булардан 180 та ҳолатда автомобилнинг газ баллони жойлашган қисми шикастланган. Лекин бирор бир ҳолатда баллон шикастланмаган. Худди шундай 5 та ҳолатда эса бензинли автомобилларнинг аланга олиши кузатилган.
 
Қўшимча қулайликлар
Кўпчилик автомобиль эгалари газнинг иқтисодий тежамкорлиги ва унинг бошқа афзалликларидан ҳам самарали фойдаланишмоқда. Масалан, машина салонидан туриб, йўл-йўлакай автомобилни ҳам газга, ҳам бензинга ўтказиш имконияти мавжуд. Газ системасининг таъминот қисмида носозликлар вужудга келганда ҳам автомобиль ҳаракатдан тўхтамайди. Бундан ташқари, автомобилнинг газ баллони тўлиқ тўлдирилганда, у икки баробар кўпроқ ҳаракат қила олади. Бу эса узоқ масофаларга қатновчи ҳамда сотиб олинган бензиндан кўнгли тўлмайдиган айрим ҳайдовчиларга ҳам қулайлик яратади.
 
Хулоса ўрнида
Бу ўринда айтмоқчи бўлганимиз, юқоридагилардан келиб чиқиб, бугун шиддат билан олға қараб кетаётган замонавий технологияларнинг имкониятини ҳеч биримиз рад қила олмасак керак. Бироқ, кимга қанақа?.. Бу ўзингизга боғлиқ. Ҳеч кимга бу ундай, бу бундай демоқчи эмасмиз. Аслида танлаш ҳуқуқи фақатгина сизга берилган. Биз бор-йўғи замонавий технологияларнинг яна бир имкониятини эслатиб қўйдик, холос.
 
Категория: BILASIZMI? | Просмотров: 931 | Добавил: ๑۩۩MF۩۩๑ | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyun 2012  »
DuSeChPaJuShYa
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика