Наш опрос | |
Статистика |
Xozir saytda 112 Mehmonlar 112 A'zolar 0 |
|
| | |
|
17:17:34 Таксида лицензия борлигини СМС орқали билиб олиш мумкин |
Ўзбекистон Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги янги хизматлар тақдимотини ўтказди. Энди автобус, йўналишли такси ва енгил таксилар ёки юк автомобилининг давлат рақами давлат рақам белгисини сериялари билан бирга мобиль телефондан СМС орқали 5500 рақамига юбориш орқали улар ҳақидаги барча маълумотларни билиш мумкин. Бир неча сонияда сизга ушбу автотранспорт воситасининг қайси фаолият тури билан ва қайси муддатгача шуғулланиш ҳуқуқига эга эканлиги тўғрисида хабар келади.
Агар сиз юборган хабарга агентлик маълумотлар базасидан рад жавоби келса, демак, ушбу транспорт воситаси мутлақо ноқонуний фаолият кўрсатаётган бўлади. Бу эса шу автотранспорт воситасининг кунлик техник кўрикдан, ҳайдовчининг эса тиббий кўрикдан ўтганига кафолат йўқ, деганидир. Мазкур янги интерфаол хизматни жорий этиш мақсадида агентлик мутахассислари лицензияланган транспорт воситаларининг электрон базасини яратди. Унда ҳозирги кунда 30 мингдан ортиқ автотранспорт воситаси ва уларнинг ҳайдовчилари ҳақида маълумотлар жамланган.
Агентликнинг сайтида ушбу маълумотлар базаси ҳамда лицензия олишнинг тартиб-қоидалари билан танишиш мумкин. Айни вақтда лицензия асосида транспорт хизмати кўрсатишни хоҳлаган фуқаролар ариза билан мазкур сайтга мурожаат қилиши, зарур ҳужжатларни электрон кўринишда тақдим этиши мумкин, дея қайд этади ЎзА. Энг муҳими, бундай мурожаат зарур асосларга тўлиқ эга бўлса бир неча соат ичида қаноатлантирилади. Бунда агентлик биносига бориш ҳам талаб этилмайди.
|
Категория: QIZIQARLI MA'LUMOTLAR |
Просмотров: 882 |
Добавил: Admin
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|