NASA агентлигининг хабар беришича, 20 йил олдин фазога учирилган UARS (нархи 468 млн. фунт-стерлинг) сунъий йўлдошининг бошқарув тизими издан чиққан. Натижада бу сунъий йўлдошнинг ерга қулаб тушиш эҳтимоли юзага келган. Олимлар ҳозир унинг айнан қаерга тушиши мумкинлигини аник айта олишмаяпти. Тахминларга кўра, у экватор чизиғининг 57 даража жанубий ва 57 даража шимолий кенгликларидаги ҳудудга тушиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, экваторнинг ушбу қисми 6 китъа ва 3 та океанни кесиб ўтади. Ҳозирги вақтда юзлаб олимлар бу сунъий йўлдошни талофотларсиз Ерга қўндириш устида иш олиб боришмоқда.