Англиялик олимлар тадқиқотлар давомида қуёшдан муҳофазаловчи арзон ва
сифатсиз кўзойнаклар соғлиққа салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини
аниқлашди.
Биринчидан, бундай кўзойнакларнинг линзалари остидан нур бир хилда
ўтмайди. Бу эса кўриш қобилиятига салбий таъсир кўрсатади ва астигматизм
хасталигига олиб келади. Иккинчидан, паст нархдаги кўзойнаклар сифатсиз
линзалар билан жиҳозланган. Улар тасвирни иккита қилиб кўрсатади ва шу
тариқа бош оғриқлари пайдо бўлади.
Муаммо кўзларнинг оптик тузилишидадир. Гап шундаки, линзалар кўз
қаршисида туради ва шу тариқа кўриш органини тўлалигича муҳофаза
қилмайди. Бунинг оқибатида нурларнинг бир қисми ҳеч қандай тўсиққа дуч
келмай ён томонлардан кириб боради. Бундай ёруғлиқ оқимининг қуввати 20
марта кўп бўлади ва тўппа-тўғри мугуз пардасига келиб урилади.
Бундан ташқари, қуёшдан муҳофаза қилувчи арзон кўзойнаклар ўзининг
асосий вазифасини ҳам бажара олмаслиги аёнлашди. Улар ультрабинафша
нурлари таъсиридан ҳимоя қила олмайди.