Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, халқимизнинг севимли санъаткори Сардор Рахимхоннинг шу пайтгача автомобиль бошқаришни билмаслиги кўпчиликка маълум. Бу хақда Сардорнинг ўзи ҳам бир неча бор гапириб ўтган. Куни кеча эса шаҳримиз марказидаги сўлим кўчаларда Сардор Рахимхоннинг автомобиль бошқариб кетаётганини кузатиш мумкин эди! Ҳар ҳолда автомобиль бошқаришни билмайдиган инсон рулга ўтирса, хавотир оласан киши. Бироқ, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган Сардор янги клипида илк бора ўзи автоуловни бошқарди. Машҳур "Эйфория”нинг давоми бўлмиш "Соғинди юрагим” таронасига ишланган клипда сиз ҳам бунга гувоҳ бўлишингиз мумкин. Элдор Қаюмов ҳамда Малик Қодировлар ёзган ушбу таронага Жасур Шаметов трек-сьюжет жанрида клип суратга олди. Ҳар доимгидек мухлисларни ҳайрон қолдиришга одатланган Сардор Раҳимхон кўриб турганингиздек мутлақо янгича образда. Қолаверса, хонанда ушбу йилдан бошлаб янги имиджмейкер Маҳмуд Ўрозбоев билан ҳамкорлик бошлаган. Жараённинг илк натижаларини кўриб турибсиз. Раҳимхоннинг янги фотожамланмаси ҳам айнан мана шу ижодкорнинг иши. Ҳозирча эътиборингизга "Соғинди юрагим” таронасига клип ишлаш жараёнидан фотоларни тақдим этамиз.