Кундан кунга бирорта қўшиқ яратишга
хоҳиши ёки имконияти бўлмаган хонандаларорасида шундоққина эски
таронани қайта сайқаллаштириб, унинг "ремикс” вариантида куйлаш тоборо
урфга кириб боряпди. Мана масалан, Шароф Муқимовни олайлик, аввалига
ёниб ижод қилган, тез-тез янги тароналарни муҳлисларига тақдим этган
шижоатли хонандага кўз тегди шекилли, ҳалигача бирор янги қўшиқ
куйламади. Тўғри, хонандани бутунлай дангасалар сафига киритиб
бўлмаса-да, аммо муҳлислар фикрича гапимизда жон бор. Шундай бўлса-да,
ҳар ҳолда хонанда яқинда анча аввал куйлаган "Сен ҳаёлимсан”
таронасини ремикс вариантини ёзди. Шундай экан, "Сен ҳаёлимсан” ремикси
тез кунда эфир орқали жаранг сочади.