Dushanba, 25.11.2024, 13:50:53
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Saytda ko'proq nima bo'lishini xoxlaysiz
Статистика

Xozir saytda 37
Mehmonlar 37
A'zolar 0

19:06:45
Шаҳзода: “Мухлисларимнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламан”


Hафақат Шаҳзода, балки мухлислар ҳам соғиниб кутган дақиқалар келди. Шаҳзода катта саҳнага қайтди. Беш йиллик муддат ичида севимли хонандангиз дилидан ўтказган кечинмалар, келажакдаги режалари сизларни бефарқ қолдирмайди, деган умиддамиз. Айтиб ўтиш жоизки, хонанда, "Садо” ансамблининг яккахони Акбар Отамуҳамедов илк бор "Эксклюзив суҳбат” лойиҳасининг таклиф этилган журналисти сифатида иштирок этяпти. Англаганингиздек, Акбарнинг бугунги суҳбатдоши хонанда Шаҳзода...

— "Ўзбегим таронаси” радиосининг "Юлдузли хит-парад" гала-концерти узоқ танаффусдан сўнг катта саҳнага чиқишингиздаги илк қадам бўлди. Табриклаймиз!.. Барча саҳнага чиққан пайтингиздаги ҳолатингиз ҳақида сўраётгандир. Лекин мен бошловчилар сизни эълон қилгунига қадар ҳис этган ҳиссиётлар ҳақида сўрамоқчиман...

— Хабарингиз бор, яқинда "Лужники”да ва МузТВда чиқиш қилдим. Шунда кўпчилик "Филипп Киркоров, Дима Билан билан бир саҳнада туришга қўрқмадингми? Ҳаяжон, дегандек...” деб сўрашди. Сиз назарда тутган 3 сентябрдаги концерт ҳаётимдаги энг муҳим имтиҳон бўлди. Сабаби, ўн бир йиллик ижодим мобайнида бирон марта ўша кунгидек ҳаяжонни ҳис этмаганман. Адашмасам, концерт икки ярим соат мобайнида давом этди. Лекин мен учун худди беш дақиқада тугагандек. Очиғи, шок ҳолатида эдим. Кимлардир мен билан сўрашгани, нималарнидир гапиргани ёдимда, бироқ ҳолатимни назарда тутганда уларни англолмадим. Албатта, эртаси куни жараён ва ҳолатимни таҳлил қилдим. Ишонасизми, ҳатто саҳнанинг марказига қадар қандай етиб борганимни билмайман. Менинг қўшиғимга ҳеч қандай саҳналаштирилган чиқиш бўлмаслигини, фақатгина чироқлар ёғдуси ва тутун орасида қўшиқ ижро этишимни айтгандим. Шу ҳолатда бир нарсани эслайман, саҳна пастидан кучли шамол уриб тургани учун, ўзимга ўзим "Шаҳзода, сал орқароқ юргин”, дедим. Лекин қани энди бир қадам ташлолсам... Худди оёқларимни саҳна полига михлаб қўйгандек, қимирлай олмадим. Ҳаяжондан қалтираганимни ҳам яширмайман. Энг дахшати, қўшиғимни куйлаб, саҳна ортига ўтсам, "tvm” журналистлари камера билан кутиб олишди (кулади). Шок орқасидан яна бир карра шокка тушдим.

— Киши, қадрли нарсасини йўқотмагунча, унинг қадрини билмайди, дейишади. Ижодини мухлисларига етказа олмаслик, санъаткор учун оғир жараён. Саҳна қадрини қачон чуқурроқ ҳис қила бошладингиз?

— Биласизми, бу ҳақда кўп ўйлаганман. Шундай ҳолат бўлиши керак экан, демак, бу — тақдир. Агар шу беш йиллик танаффус бўлмаганида эди, мен янада тобланмаган, ўз-ўзимни қаттиқ тарбияламаган бўлардим. Шу муддат мобайнида яхши-ёмонни фарқлашни ўргандим. Одамларнинг менга бўлган муносабатини билиб олиш имкони туғилди. Авваллари ҳамма мени яхши кўради, деб ўйлардим. Ўзим одамларга доим очиқ юз билан муносабатда бўлганим учун бошқаларни ҳам шундай, деб тасаввур қилганман. Ҳозир барча масалада олдин етти ўлчаб, бир кесадиган бўлганман.

— Бошимизга тушган мусибат қачонлардир қилган хатоимиз эвазига берилади. Шу ҳақда ҳам ўйлаб кўрганмисиз?

— Ўзимни идеал одамман, деёлмайман. Ҳаётим давомида қандайдир кичик хатоларга йўл қўйган бўлишим мумкин. Масалан, авваллари ота-онам билан келишолмасдим. Ҳозирги ёшга етиб, онамнинг баъзи гапларига қулоқ тутмай нотўғри иш қилганимни англаб етганман. Чунки, ўзим ҳам онаман, ўн тўрт ёшли ўғлим бор. Лекин шуни ишонч билан айтаманки, уятга қоладиган хатоликка йўл қўймаганман. Беш йиллик танаффус Аллоҳдан томонидан берилган бир синов бўлди. Бу жараёндан муносиб ўтармикан ё хатоликка йўл қўярмикан, деган мақсадда мени синаган. Назаримда, мазкур синовни муносиб енгиб ўтдим. Шунинг учун ҳам Аллоҳ менга бугунги ютуқ, хурсандчиликни тақдим этди. Аслида ҳаётимда ё оқ ёки қора кунлар бўлади. Сира ўртасига дуч келмайман. Ўйлайманки, айни вақтларда оқ йўлакдаман. Ортга назар ташлаб, беш йиллик танаффусни қора кунлар, демаган бўлардим, у шунчаки синов. Қайсидир хатоларим учун тўлов эмас. Қолаверса, бу вақт ичида Россия шоу-бизнеси билан яқиндан танишиш имконига эга бўлдим.

— Россия ижодкорларига тақдим этган ижод намунангиз ўзбек эстрадасида эшитишга кўниккан қўшиқларимиздан бутунлай фарқ қилади. Шу маънода, ўзбек мухлисларингиз бундай қўшиқларингизни қабул қилолмаслигингиздан қўрқмайсизми?

— Россиядаги фан-клуб аъзолари, "Шаҳзода, бизга ўзбекча қўшиқларингиз кўпроқ ёқарди”, деганда ҳайратга тушгандим. Лекин, ҳар битта қўшиқнинг ўз мухлиси бўлишига ишонаман. Нафақат мен, балки ҳар қайси хонанда "Мухлислар қўшиқни тинглаганида, студиядаги ҳисссиётларимни худди мендек туярмикан?” деган фикр ҳақида қайғуриши табиий. Ўзимни маҳоратли вокалистман, деёлмайман. Лекин юракдан чиққан қўшиқ юракка етиб боришига ишонаман. Хонанда юрагининг бир парчаси қўшилган қўшиқ мен учун идеал қўшиқдир.

— Тўғри, сиз маҳоратли вокалист эмас, зўр хоризматиксиз. Овозингизда кишини тинглашга ундайверадиган қандайдир жозиба, шира бор. Хит қўшиқлардан андаза оладиган ва янгилик яратишга интиладиган хонандалар тоифаси бор. Сизни иккинчи тоифага қўшаман. Бу борада сизга кимлар ёрдам беради?

— Ўзбек эстрадасидаги ижодимни назарда тутаётган бўлсангиз, бу борада "Беном” гуруҳи билан ишлаяпман. Улар билан бир оғиз гапданоқ бир-биримизни тушунамиз. Инглиз тилидаги альбомимга келсак, "Akcent” гуруҳи, германиялик композитор Ванатек, франциялик дижей ШонБен билан ҳамкорлик қиляпман. Россияда ҳам худди "Тарона рекордс” билан тузган шартномам каби "Gala Records” компанияси билан шартнома имзолаганман. Бу компанияда Фриски, Максим, "Smash” каби хонандалар фаолият юритади. Ижодимдаги ғоялар муаллифига келсак, бу энг қадрли инсоним — турмуш ўртоғимдир. Асли табиатан жуда дангасаман (кулади). Равшан ака эса самарали ижод қилишимда менга туртки бўладиган инсоним. Беш йиллик муддат мобайнида тушкунликка тушган вақтларимда, у киши мени қўллаб-қуввтлаб турди. Ундан бениҳоя миннатдорман.

— Ҳозирги пайтда модага айланган ҳолат, яъни хонандаларнинг турк, араб, грек қўшиқларини ўзбекчага ўгириб куйлашларига муносабатингиз?

— Уддалай олишаётган экан, омадларини берсин. Хабарингиз бор, Ўзбекистонда хитга айланган "Кечалар” қўшиғимни Равил Гимазуддинов ёзиб берган. Мазкур қўшиғимнинг туркча варианти борлигини эса бир неча ойлардан сўнг билганман. Равил билан гаплашганимда, у "Туркчадан айнан кўчирмаганман. Шу қўшиқ менга ёққани учун унга ўхшаш нимадир яратишни истагандим”, деди. "Facebook”даги саҳифамга турклар айнан "Кечалар”нинг ўзбекча варианти ёқишини ёзишганди. Турк каналига меҳмон сифатида чақиришганида, шу мавзу кўтарилганди. Ўша турк хонандаси ҳам "Менга сенинг ижроингдаги "Кечалар” ёқади”, деганди.

— Москванинг бир неча шаҳарларида концерт бергансиз. У ерда жонли ижрога жиддий ёндошишади. Бу борада муаммолар туғилмаганми? Қолаверса, кимлар билан ҳамкорликда ишлагансиз?

— Албатта, қўрққанман. Ўтган йили 23 октябрда "Лужники" комплексида концерт берганимда, кўпчилик "Сиз у ерда концерт қилдингизми?” деб сўрашганди. Мен у ерда ўзим концерт қўймадим. "Вilet.ru” компаниясидагилар икки йил таклиф билан чиқди. Кичкина саҳнада Россиядаги ўзбекларга концерт қўйиш бошқа нарса. Лекин "Лужники" комплексида сизнинг концертингизни уюштирамиз”, дейишганида, очиғи, қўрқиб кетдим. Ҳали бундай катта саҳнада концерт қўйишга тайёрмаслигимни айтиб, таклифни қатъий равишда рад этдим. Бир йилдан сўнг "Вilet.ru” компаниясининг бош директори билан учрашиб қолганимизда "Мухлисларингиз фақат ўзбеклардан иборат эмас. Улар доираси кенг. Шунинг учун зални тўлдириш ҳақида қайғурманг”, деди. Бир томондан хотиржам тортган бўлсам, иккинчи томондан яна қўрқув босди. Чунки, концерт жонли ижрода бўлиши керак-да! Ўзбек хонандалари фонограммадан фойдаланишга ўрганиб қолгани учун қўрқмасдан, "Концертда фонограммадан фойдаланилади”, деб ёзади. Шунда турмуш ўртоғим "Қачонгача қўрқасан? Майли пастроқ тонда куйларсан, лекин энг муҳими ўзингни нимага қодир эканингни билиб оласан. Ҳаётда хато қилмагунингча, нима тўғри-ю, нима нотўғрилини билмай юраверасан”, деди. Бу ўринли танбеҳдан сўнг Нодира Қобуловадан дарс ола бошладим. Ва ўзбекистонлик "Уч қудуқ” гуруҳи ва Глюкозанинг барабанчиси билан олтмиш фоиз жонли ижрода концерт бердим. Ушбу концерт дастурининг дисклари Россияда сотувга чиққан. Тез орада Тошкентга ҳам келади. Шунда мухлисларимиз менга баҳо бериш имконига эга бўладилар.

— Бошқа шаҳарларда ҳам концерт беришингизни назарда тутсак, концертларингиздаги мухлислар нимаси билан бир-биридан фарқ қилади?

— .....

(давоми бор)

Категория: MASHXURLAR HAYOTI | Просмотров: 864 | Добавил: ๑۩۩MF۩۩๑ | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 3
Qunduz_19@mail.ru Спам
08
09.2013
Wahz0da sizga omad tilaiman
Alik Спам
20
11.2011
Yaxshi yangilik uchun rahmat
aragon Спам
22
09.2011
QAytgani yahshi bo'lib yana yangi qo'shiqlar kutib qolamiz
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Sentyabr 2011  »
DuSeChPaJuShYa
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика