Сергей Лазарев 15 та қўшиғига клип суратга олиш мақсадида Украинага йўл олди...
Хонанда
бу гал ҳам клипмейкер Сергей Солодкий билан ҳамкорликда ишлашга қарор
қилди. Хонанданинг мухлислари яхши билади, «Биение сердца» қўшиғи
ишланган клипни ҳам Солодкий суратга олган.
Хонанданинг
янги "Electric Touch” таронаси рақсбоп
оҳангларга йўғрилган бўлиб, клипидаги ранг-баранг
либослар мухлислар учун ҳақиқий хуш кайфият
бағишлаши турган гап.
— "Electric Touch” қўшиғига ишланган клипимиздаги рақслар учун ижодий гуруҳимиз билан бир неча ой машқ
қилдик. Энг қизиғи шунча қилинган пухтаа тайёргарликларга қарамай,
суратга олиш майдончасига бир ҳаракатни 26 марта
қайтаришга мажбур бўлдим, — дейди хонанда.