Мехр учун ёлғонга юмилганди кўзларим. Сени уйқуга кетишингни пойлаб, тушларимга овуниб яшайвераман.
Уйғонаман.
Бир куни уйғонаман барибир. Кўзларим хаққоний мухаббатдан севинган махал, сен ғафлатда менга овуниб юрган бўласан. Фақат мен мехр учун кўзларимни ёлғондан юмган бўлсам, сен эса ёлғонинг учун мехрибонингдан айрилган бўласан!
Шундагина тушуниб етасан...атрофингда на мехрибонлар ва на ёлғонингга розилар топилади...
Сен менда бору...мен сенда йўқдек...Нигохларингдаги қахратон қишдек...Сенку менда ёзсан, оташин олов, фиғоним кулларин кўкларга сочган. Сен менинг балоим, офатим зорим, сен талофат бўрон, қалб фалокати...
Осойишта қалбинг, хасадим келди...менингдек ёнмайсан сокинсан доим. Нечун сен менда бору, мен сенда йўқман, довдир хаёлларим хасадни қучган.
Хавас қилдим бугун севилганларга, унинг зар ишқида чўмилганларга, мехр нурларида аллаланганга, нечун хасад қилдим ёлғиз ўзингга?
Хамон менда борсан...тирнайсан золим...тилкалаб ичимдан кемириб борим... Нечун сенда йўқман, нима учун йўқ? Нечун сенга сингиб кетмадим хануз?
Сен золим бўлсанг гар, мен бўлай азиз, равшан этиб турган энг ёрқин юлдузинг. Сокин тунингдаги янграган наво, мен бўлай тонг отиб чиққан қуёшинг...
Ёнишни истайман кўзларингда мен, жилвалансин мехрим табассумингда, севинчинг бўламан кўкка учирган, бошингни гир айлантирган маст қилган ишқинг...
Хамоно сокинсан мудроқмисан ё? Ё кимнидир махбус айлаган диёр? Кимдир борки сенда, мен хамон йўқман, инсофсиз жим турма мен сенда нотинч...
Нолаларим билмай гунг бўлган ишқим...бунчалар золимсан ё бегона юрт? Кимлар диёрингда яйраган экан? Эшиклари зич берк мен учун ўлка...
Қалбинг зиндон бўлса мен бўлай махбус, чўлў биёбонми, майли мен Мажнун. Нима бўлса майли мен сенда бўлай, бўлмаса ичимдан қилгайсан нобуд...
Қалбингда бор бўлса бегона султон, юрагинг амири, висол қироли. Муштоқ кўзларингни соғинч юпанчи, хаёл овунчию боғинг булбули.. .дарбадарсан нечун унда сен менда?....Нималар излайсан менинг қалбимда? Қандай келиб қолдинг ўзга юртларга? Ханжар санчиб яшар ўзга юракка....
Мен сенда йўқманку...сен менда борсан...шу хам инсофданми йиғлайди кўнгил....
Жимлиги билан бир тиғланган кўнгил, эшигинг олдидан жим қайтган охир...
Мен сенда йўқлигим балки бир тақдир....кўксига бир уриб хайдалган фақир...