…Яқиндагина
хонанда Руҳшона "Юр” номли қўиғига ишланган клипни ТВ орқали
мухлисларига ҳавола этди
Аммо баъзи мухлислар ушбу клипни
кўргач, хонандани кўчирмакашликда айбламоқда. Боиси, "Юр” қўшиғининг
клипидаги сюжет мотивини ҳам, ҳатто бош қаҳрамон образида намоён бўлган
актёр Ҳасан Мақсудовни ҳам мухлислар бироз муддат аввал ёш хонанда
Дилсўзнинг "Юрагим йиғлар” қўшиғида кўришганди. Руҳшона "Юр” дея хониш
қилиб, Ҳасанни "Юрагим йиғлар”дан ўз клипига чорлаган бўлса ажабмас…
Руҳшона: — Мухлисларнинг эътирози ноўрин, десам
муболаға бўлмайди. Ишонтириб айта оламан, бу шунчаки оддий тасодиф.
Кейинги сафар бу масалада эътиборлироқ бўлишга ҳаракат қиламан.
Айтмоқчи,
Руҳшона айни кунларда режиссёр Жавлон Шодмоновнинг "Ака-ука совчилар”
фильмига "Замонавий совчилар” номли саундтрек ёзиш билан оввора.