Dushanba, 25.11.2024, 12:56:53
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Qaysi operatordan foydalanasiz
Статистика

Xozir saytda 119
Mehmonlar 119
A'zolar 0

09:33:21
Россияда 9 июль мотам куни деб эълон қилинди

Кубандаги фожиали воқеалар ва Украинада россиялик зиёратчиларнинг ҳалокатли йўл-транспорт ҳодисасига учраши муносабати билан душанба куни Россияда мотам куни деб эълон қилинди.


Шу куни бутун мамлакат ҳудудида ҳамда Россиянинг хориждаги ваколатхоналарида давлат байроқлари туширилди. Маданият муассасалари ва давлат телеканалларига кўнгилочар кўрсатувларни намойиш этмаслик тавсия этилди. Краснодар ўлкаси ҳам мотамда, бу ерда губернатор Александр Ткачёвнинг қарорига кўра мотам куни эълон қилинди. 

Шу кунларда Кубань ўз тарихидаги энг оғир ва вайронали сув тошқинини бошидан кечирмоқда. 6 июль куни сув тошқини ушбу ўлканинг бирданига учта ҳудудида юз берди – Геленжик, Новороссийск ва айниқса, Кримск. Беш мингдан зиёд уй сув остида қолиб кетди.

Фожиа қурбонларининг сони ҳам ошиб бормоқда. Охирги маълумотларга кўра, сув тошқини натижасида 171 киши ҳалок бўлган. Уларнинг кўпчилигини Кримск райони аҳолиси ташкил этади. Куни кеча ҳалок бўлганларнинг дастлабки дафн маросимлари бўлиб ўтди.


Қайд этиб ўтамиз, Кубандаги сув тошқини кучли жала ёмғирлари оқибатида юз бергна. Бироқ блогосферада сув тошқинига Кримск ёнида жойлашган Небержаев сув омборидан сув ташланиши натижасида юз берган деган тахмин илгари суриган. Россия ФВВ, Тергов қўмитаси ва "Ростехнадзор”да таъкидлашларича, сув ташланиши штатли режимда амалга оширилган ва у сув тошқинига сабабчи бўла олмаган.

Одамларнинг оммавий ҳалок бўлиши факти бўйича РФ ЖКнинг "Эҳтиётсизлик туфайли икки ва ундан ортиқ шахсларнинг нобуд бўлиши” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

7 июль куни яна бир фожиа юз берди: Украинадаги "Почаевская лавра” монастирига қараб россиялик зиёратчилар билан йўлга чиққан автобус Киев-Чернигов трассасининг 119-километрида қарама-қарши ҳаракат йўлига чиққади ва ағдарилиб кетади. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи йў ҳаракати қоидаларини бузган. ЙТҲ натижасида 14 киши ҳалок бўлган, 29 таси жароҳатланган. Автобусда жами 43 киши бўлган. 

Просмотров: 2111 | Добавил: bekki | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyul 2012  »
DuSeChPaJuShYa
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика