Режиссёр Рустам Саъдиев комедик жанрдаги янги "Эркатой" номли фильм суратга олди. Мазкур фильм премьераси аллақачон бўлиб ўтиши керак эди, аммо...
Рустам Саъдиев: — "Эркатой” фильмининг аксарият лавҳалари "харт”дан ўчиб кетди. Видеолавҳаларни қайта тиклашга кўп вақт кетгани сабаб, фильмнинг экранга чиқиш вақти анчага чўзилди. Афсуски, қаҳрамонларнинг сув тагидаги жараёнлари туширилган лавҳаларни тиклаб бўлмади. Балки тикланмаган лавҳаларни қайта суратга олармиз, бу ҳақида ҳали аниқ гап айтолмайман...
Мазкур фильмда бош ролларни Улуғбек Қодиров, Дилноза Умарова, Беҳзод Муҳаммадкаримов, Раъно Зокировалар ижро этишган.
|