Главная » 2012»Mart»30 » Rayhonning falsafiy klipi eng qimmat grafika asosida yaratiladi
23:04:06
Rayhonning falsafiy klipi eng qimmat grafika asosida yaratiladi
Райҳон яқинда янги
клипи учун суратга тушди. Оғир синовларни бошидан кечирган хонанданинг
қаттиқ изтиробларидан мухлислар қайғуда эди.
Мана ҳаммаси ортда қолди. Ҳатто, "Сумалак шоу”да қўшиқ куйлашидан ҳам
умидларини узишганди. Йўқ, хонанда кучли эканлигини яна бир бор исбот
этди. У
дардларини енга олди. Таъбир жоиз бўлса, "Истиқлол” саҳнаси ҳам
Райҳонини ҳамдардлик
билан қарши олиб, кўтаринкилик улашди. Шоуда "Сумбула”сини яккахон
концертидаги
супер рақс кўриниши билан тақдим этиб, томошабинларнинг тинимсиз
олқишига
сазовор бўлди. Энди клипга қайтсак. "Унутаман”нинг асосий суратга олиш
ишлари "Ўзбекфильм”
павильонларидан бирида кечди. Клип ғояси Райҳонга тегишли. Унда ҳаётнинг
тўрт
унсури ифода этилади. Том маънода фалсафийликни қамраб олажак
видеолавҳалар энг
сўнгги замонавий компьютер графикаси асосида яратилади. Бўш келманг,
Ғаниева!