Dushanba, 25.11.2024, 13:31:29
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Qaysi operatordan foydalanasiz
Статистика

Xozir saytda 36
Mehmonlar 36
A'zolar 0

03:21:04
Rayhonga mehribonlik uyidan nega farzand berishmadi?

Райҳон билан ҳали бу қадар мириқиб суҳбат қурмаганман. Ё унинг дилига энди йўл топа билдик, ё у ҳасратга тўла қалбини энди очди. Кулди, кўзи намланди, чуқур ўйланди...Муҳими, у ўнинчи юбилей концерти олдидан ўтказилган эксклюзив интервью чоғида ўн йил ичида кечган ҳаётидаги барча сирларини ошкор этди. Биз ҳаммаси у учун осон кечади деб билардик...Райҳонни қалбини қийноққа соладиган дарди бўлмаса керак деб ўйлардик...Саҳнада ҳамиша бетакрор табассум ва эрка рақслари билан намоён бўладиган қизнинг қалбида нелар кечаётир? Келинг, бирга қулоқ тутамиз! Ўйлаймизки, бугунги гапларни Райҳон ҳали бирон маротаба тилга олмаган.

-Келинг, барча миш-миш ва гап-сўзларга нуқта қўямиз. Таёрмисиз?

-(табассум билан). Ҳа, тайёрман.

-Ҳаммага концертингиз куни нега кўчгани қизиқ. Тўхтанг, бу саволни ҳалироққа қўямиз. Айни дамдаги ўйларингиз қизиқ...

-Фақат ва фақат концертим ҳақида ўйлаяпман. Вақт оз, қиладиган ишларим кўп.  Ҳали тикувчига шошишим керак, декорация устида ишлаш, рақслар...Хуллас, вужудим ҳам, хаёлим ҳам ҳисобот концертим билан ёняпти.

-Имкони бўлса, нимани ҳаётингизни суғуриб ташлаган бўлардингиз?

-(Хомуш ўйланиб) Онажоним дардларини юлиб ташлаган бўлардим. Қанийди, унинг барча оғриқлари барҳам топса.

-"Нега энди?” клипингизда қандай камчиликларни кўрдингиз...

-Буни муҳокама қилиш мен учун мушкул. Чунки, ҳеч бир ижодкорга ўз ижодини таҳлил қилиш осон кечмайди.

-Янги қўшиғингизни кўпчилик мақтагани маълум. Танқид қилганлар ҳам бўлдими?

-Бўлди. Юзимга айтган инсон йўғ-у, бироқ, интернет орқали фикрлар билдирилди. "Нега энди” деган сўзни бошқага алмаштириш мумкинлигини айтишди. Ҳатто, бу сўроқ ҳақоратни ҳам англатиши ҳақида айтишганда лол қолдим.

-Клипда чақалоқ билан тушиш лавҳаси ғояси кимдан чиқди? Она бўлиш истаги ҳақида ўйларингиз...

-Албатта мендан чиқди. Хаёлий орзуларни рўёбга ошириш, реал ҳаётда шаклан қиёфасини кўрсатиш истаги туғилди. Ким орзуларини суратда чизади, ким яна нимадир...Мен илиқ хаёлларимни  клип орқали кўрсатишга интилдим. Ҳар бир қизнинг орзуси турмуш қуриш, фарзанд кўриш...Мен ҳам мустасно эмасман. Синглимга қаттиққўлигимдан ҳам маълумки, мендан фарзанд тарбиясида жиддий она чиқади! (кулади).

-Ҳаммаси ва ҳамма сизни тарк этганида ҳам, сизга ҳамиша содиқ ҳамроҳ нима қолишига ишонасиз?

-Иймоним. Яратганга бўлган мустаҳкам ишончим. Ҳақиқатан ҳамма ва ҳаммаcи тарк этганида ҳам, Ўзи ёлғиз қолдирмайди.

-Сўнгги марта қачон йиғладингиз?

-Бугун...Сабабини сўраманг, илтимос.

-Неча маротаба алдагансиз?

-Мен умуман алдамасликка ҳаракат қиламан. Чунки, ҳар доим кўзларим билдириб қўяди. Онамдан ниманидир бекитмоқчи бўлсам, ўйланиб, кўзларимни тепага қараб аланглатсам, "алдама” деган танбеҳни эшитаман. (кулади)

-14 феврал. Бобур таваллуди. Унинг ғазалларини ҳам биласизми?

-Мактаб пайтлари ўқиганмиз. Мана ҳозир эслайман...

Ҳар кимки вафо қилса, вафо топқусидир,

Ҳар кимки жафо қилса, жафо топқусидир...Тўғрими?

-Баракалла, хотирангиз панд бермади. Балки, Бобур ғазалига ҳам куй басталарсиз. Ҳар ҳолда барча қўшиқларингизга ўзингиз куй ёзасиз...

-Ўйлаб кўриш керак. Яхши ғоя. Бироқ, менда аввал мусиқа туғилади. Кейин унга мослаб шеър ёздираман. Лекин уриниб кўриш керак. Кейинги йилгача бир ҳаракат қиламан.

-14 феврални юртимизда Севишганлар куни дея нишонлашга қарши чиқаётганлар ҳам бугун топилиб қолди. Уларга муносабатингиз?

-Мен ҳеч қачон қандайдир "Валентин” куни ёки ғарбона бирон байрамни концертларимда тарғиб қилмаганман-ку! Шунчаки, севишганларга концертим бир туҳфа бўлишини истаганман. Бунинг нимаси ёмон?

-Қанчалар кучлисиз?

-Агар бугунгача йўлимдаги тўсиқларни, муммоларимни енгиб ўтганимни инобатга олсам, ҳа кучли, етарлича кучли эканман!

-О, айтганча, бу йил сизга тиш қайраётган ҳамксбларингиз, ўзини сизга рақобатчи билган "юлдуз”лар анча. Курашга тайёрмисиз?!

-Йўқ, ҳеч қандай курашга тайёр эмасман. Биров билан курашишга хоҳишим ҳам, ниятим ҳам йўқ. Мен ўз севимли касбим билан шуғулланаман, холос. Қўшиқлар куйлайман, концертлар бераман. Ким қандай хулосада ўзига ҳавола. Рақобатчи бўладими ё бошқа, мени тинч қўйишсин. Ҳаёт шундоқ ҳам қисқа. Уни бировлар билан олишишга сарфламоқчи эмасман.

-Қизиқ, жамғариб бориладиган пенсия дафтарчангиз борми? Ахир, кези келиб, барибир асқотадику?!

-Албатта бор! Ҳар ойига 80 000 сўмдан жамғариб борилади. Кези келиб асқотар.

-ЙПХ ходимлари ҳечам жиғингизга текканми?

-Ҳа (кулади). Онлайн конференцияга ўз вақтида бориш керак. Шошганимдан янги йўл белгиларига эътибор бермай, таъқиқланган жойга машинамни қўйиб, тадбирга кириб кетибман. Чиқсам, автомашинамнинг рақамини олиб кетишибди. Роса ялиндим. Роса...Бироқ, ДАН ходими барибир ёзиб берди (кулади). Кўп ҳолларда эса ДАН ходимларидан жуда миннатдорман. Тўғри тушунишган. Гоҳида қўл телефонида гаплашиб кетаётганимда, хавфсизлик камарини тақишни унутганимда тўхтатишади ва огоҳлантиришади. Инсон сифатида тушуниб, мардларча йўл тутишлари учун раҳмат уларга!

-Журналист бўлганингизда, қайси машҳур билан ҳамсуҳбат бўлиш энг катта орзуингиз бўларди?

-Гулнора Исломовна билан суҳбат қуришга интилардим. Чунки, бу аёл ҳар томонлама қизиқ. У кучли раҳбар, кучли ижодкор, кучли дизайнер...Кенг қиррали истеъдод соҳибаси. Суҳбат жуда ажойиб бўлишига ишонаман.

-Кези келиб  саҳнани мардоновор бўшатишга тайёрмисиз? Айримларга ўхшаб коптокдек уёқдан буёққа тепилмасдан...

-Албатта. Ўрнинг йўқолганини билсанг-у, буни тан олмасдан хасга ёпишгандек ҳаракат қилаверишдан азобли ва ёқимсиз иш бўлмаса керак. Шахсан мен ижодимнинг энг пик нуқтасида санъат майдонини тарк этаман.

-Элга яқинсан, тўқсан, элдан узоқсан йўқсан деган нақл бор. Одамлар, ватандошларимиз, омма билан қанчалар яқинсиз?

-Бу борада анча нўноқман. Туркияда мусиқа фестивалига борганимда ҳам, турли юртлардан ташриф буюрган хонандалар биргалашиб суҳбат қуришарди. Мен эса хонамдан чиқмасдим. Билмадим нега, бироқ шундай эди. Кейинчалик тил топишиб кетишганимиздан кейин улар мен ҳақимдаги фикрлари мутлақ хато эканлигини айтишди. Бошида бунча ёввойи деб  ўйлашаган экан. Менда одамлар билан тезда чиқишиб кетиш одати йўқ. Шу боисдан минг афсуски, омма билан у қадар яқин эмасман. Лекин одамлар билан қалбан шу қадар яқинманки, минглаб километрлик масофалар сўссиз чекинади. Рост, ишонинг! 

-Қарз бериб, ололмаган пайтлариниз ҳам бўлганми?

-Ҳа бўлган (кулади). Анча олдин. Айтишидаку, қарз берганга, икки карра қайтади деб. Ҳа, худди шундай бўлди ҳам.

-Сизнингча, энг чиройли аёл?

-Анжелино Жоли.

-Онангизга энг ёқадиган қўшиғингиз?

-Барча сокин ва маҳзун қўшиқларим ёқади. "Ёдингдами?”, "Сен кетдинг” ва шу кабилар. Бироқ, сўнгги ижодимни онам танқид қиляптилар. Гўё мен ижодий юзимни йўқотаётгандек эмишман...

-Меҳрибонлик уйидан ҳечам фарзанд асраб олиш истагингиз бўлганми?

-Ҳа бўлган. Фарзандлар кўзидаги беғуборликни ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди. Анйиқса, меҳрга ташналикни кўриб, қалбинг эриб кетади. Меҳрибонлик уйига умид билан боргандим. Бироқ, рад жавобини олдим. Чунки, болалар оилалиларга берилар экан. Мени бошқа нарса қизиқтиради. Шундай халқлар бор эканки, улар меҳрибонлик уйларига умуман муҳтож эмас. Чунки, бу даргоҳга бериладиган фарзандлар йўқ. Биз ҳам шундай миллатлар қаторига қўшилишни чин дилдан истардим. Тирик етимлар ҳеч қачон бўлмаслиги тарафдориман!

-Бу йилги концертингиздан нималар кутишимиз мумкин?

-Жуда кўплаб янги қўшиқлар. Яна битта янги дуэт. Концерт афиша ва баннерларига эътибор беришса, бир фалсафани кўрсатишга интилганмиз. Бу шунчаки менинг янги имиджим рекламаси эмас, балки, бошқа бир ғоя ифодаси. Ҳар бир инсоннинг ички оламида оқ ва қора дунёси бўлади. Назаримда, мана шу қоралик билан ҳамма курашиш даркор. Шундагина, ҳаёт янада гўзал, жўшқин ва тотли бўлади. Кенгга, кенг дунё деб шуни айтишса керак.

-Энди суҳбат бошидаги саволга жавоб бериш мавриди келди...

-Муҳими, концертим бўляпти-ку! Кунлар нимани ҳам ўзгартира оларди? Юракдаги эзгу ниятлар ўлмасин! Мухлисларимга яхши қўшиқлар, яхши концерт керак! Шундай экан, 14 февралми ё бошқа кунлар, асосийси, мен улар билан биргаман! Биз бир-биримизга илҳақ муҳаббатимиз билан ошно бўлаверамиз. Дарвоқе, юбилей концертим "Севги бу нима?” дея номланади. Жавобни эса уч кунлик концертимда ҳаммамиз бирга топамиз!

Категория: SHOU BIZNES | Просмотров: 2361 | Добавил: ๑۩۩MF۩۩๑ | Теги: berishmadi, farzand, Nega, Rayhon, uyidan, mehribonlik | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 1
tolqin84@bk.ru Спам
15
02.2012
Men RAYXON ni juda yaxshi kuraman.ovozi,qushiqlari yoqadi menga. U kishi boshqa qushiqchi qizlarga uxshamaydilar. Har doim yopiq kiyinadi. Kiynishi uziga yarashadi. ALLOHIM sizni hamma ishlaringzda yordam bersin.va hamma niyatlaringzni amalga oshirsin.
Tolqin.
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Fevral 2012  »
DuSeChPaJuShYa
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика