Хабарингиз бор, Райҳон ижросида бундан 7 йил олдин янграган "Ёдингдами?” хитини 2011 йилда украиналик юлдуз Руслана "Я тебя люблю” номли плагиат-қўшиқ тарзида куйлади. Эл орасида бир нақл бор: "Ўғри бўл, ғар бўл, инсофли бўл”. Энг аламлиси, қўшиқ бирга-бир ўғирланган. Қўшиқ мавзуси ҳам рус тилига шундай ўгирилганки, рус-ўзбек луғати жуда асқотган кўринади! Бастакор нақ қароқчининг ўзи: балки хонанда бу қўшиқ 7 йил олдин ўзбек ҳамкасби томонидан куйланиб, аллақчаон Марказий Осиё мусиқасида оммалашаганидан хабар топмагандир? Нима бўлганда ҳам бунинг тагига етмоқ керак. Шу боисдан Райҳон муаллифлик ҳуқуқи поймол этилганлиги саволи билан Ўзбекистон муаллифлар ва ижрочилар Гильдиясига мурожаат қилиб, жўяли жавоб олишга ҳам улгурди. Унга биноан, Гильдия ушбу масала юзасидан украиналик ижодкорлар билан мулоқотга киришган.
-Русланадан қўшиғимнинг плагиатини ижро этганлиги учун пул ундириш ниятим йўқ асло. Инсоф сари барака! Унинг муаллифдан бир оғиз рухсат олмаганидан ранжидим.- дейди, Русланадан хафа бўлган Райҳон.
Буёғи қизиқ. Қани, Руслана мулоқотда қандай жавоб ҳозирлайди? Плагиатни тан оладими? Муаллифдан, яъни Райҳондан узр сўрармикан? Воқеаларни кузатишда давом этамиз.
|