Dushanba, 25.11.2024, 13:26:35
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Qaysi operatordan foydalanasiz
Статистика

Xozir saytda 27
Mehmonlar 27
A'zolar 0

18:30:20
Rayhon ilk bora konsertini onasiz o'tkazdi

Ниҳоят,  кеча Райҳоннинг узоқ кутилган ва катта шов-шувларга сабаб бўлган концертининг биринчи куни бўлиб ўтди. Саҳнани кўрибоқ, юбилейга анча тайёргарлик кўрилганини англаш қийин эмас эди. Айтганимиздек, баҳайбат экран саҳнанинг орқа томонини тўла эгаллаган, саҳнанинг олд томонидаги ўзгаришни эса ҳеч ким кутмаганди. Фавворалар! Қизиқ, ташқарида ёмғир шаррослаб ёғяпти, ичкарида томошабинлар "сув ўйин”ларидан лаззатланяпти! Хуллас, ҳаммасини фактлар билан келтириб ўтишни лозим топдик:


1.Концертда ҳар бир қўшиққа алоҳида саҳна кўриниши билан ёндашилган. Деталлар роса кўп: саҳна тепасидан тушиб келган оппоқ қанотли фаришта образи, ҳаракатланувчи зинапоялар...

2.Акбар Атамуҳамедов раққосадан "пайдо бўлган” бўлса, "оқ уйча”даги раққос Улуғбек Раҳматуллаевга "айланди”.

3.Хит тароналарини хонанда янги услубларда аранжировка қилдириб, тажриба сифатида синаб кўрган. Натижа ёмон эмас.

4.Согдиана саҳна ортида анча пойлаб, кейин залдан ўз жойини топди. Унинг гулдастасига гап йўқ. Концертни кўзойнакда томша қилар экан, гул бериш учун Райҳоннинг пастга тушишини кутди.  

5.Дуэтларнинг саноғи йўқ: Акбар, Сардор Раҳимхон, Улуғбек Раҳматуллаев, Жаҳонгир Позилжонов, Алишер Узоқовлар билан...

6.Энг кутилмаган дуэт Озодбек Назарбеков билан ижро этилди. "Ҳаёт” деб номланган қўшиқда Яратгандан одамларга эзгуликлар сўралди. Сокин тарона, бироқ, жуда мазмундор. Дарвоқе, иккала санъаткорнинг бир хил рангдаги ажойиб либосларда чиққани алоҳида эътибор тортди. Айтишларича, Назарбековнинг шоколод рангли костюм-шимини машҳур дизайнер Дилдора Қосимова яратган.

7.Катта экранда намойиш этилган видеолавҳада хонанда концертнинг моҳиятини ташкил этадиган савол "Севги-бу нима?” дея томошабинларга мурожаат этди. Лавҳалардаги фалсафийлик сизни ўйлантириб қўяди. Ғоя кимдан чиққан бўлса ҳам, баракалла!

8.Концертнинг иккинчи қисмини "Миллий куйлашда ўзни синаш ва уринишлар” деб номласа бўлади. Хонанданинг либосидан тортиб, саҳнада тез ўзгариш топган миллий декоратив ўзгаришлар, қўшиқлар ҳаммаси хонанданинг шу пайтгача ўтган концертларида илк бора кузатилди десак муболаға бўлмас. Хонанданинг "Аёллар”, "Алла”, "Тўй” каби қўшиқлари ўзгача ҳамоҳанглик касб этди.

ДАВОМИ БОР!

Сўнгги хулоса шундай: концерт бошида хонанда бўғзига изтиробу аламлари тиқилиб, онасининг концертида иштирок эта олмаётгани, унинг дардига шифо сўрашларини айтганида  кўпчилик кумирининг дардига бир инсон сифатида шерик бўлгандай кўринди. Райҳон юрагини қиёнаётган дардларини ичига ютиб, кўзёшларини зўрға тутиб, қайғусини табассумга айлантира олгани учун кучли санъаткорлигини яна бир бор исбот эта олади. Ҳақиқатан ҳам, ўз танангдаги дардингни енгиш осонроқдир...Бироқ, онажонинг, меҳрибонингни сўндириб бораётган оғриқларни била туриб, кўра туриб, қўлингдан ҳеч нарса кела олмаса? Устига устак, ёлғиз Яратган, ёлғиз онанг каби бошқа сирдошинг бўлмаса...Хонанда аламларини томошабинларга билдирмади. У саҳнада ҳам ҳаяжон билан, ҳам мана шу қалб қийноқлари билан курашди. Энг муҳими, у ғалаба қозонди! Концерт кутилганидан ҳам аъло даражада ўтди! 
Категория: SHOU BIZNES | Просмотров: 1320 | Добавил: ๑۩۩MF۩۩๑ | Теги: konsert, Rayhon, 2012 | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Fevral 2012  »
DuSeChPaJuShYa
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика