Главная » 2012»Fevral»10 » Равшан Эрматов XXI асрнинг энг яхши ҳакамлари рейтингидан жой олди
16:11:48
Равшан Эрматов XXI асрнинг энг яхши ҳакамлари рейтингидан жой олди
Ўзбекистонлик футбол ҳаками Равшан Эрматов Ҳалқаро футбол тарихи ва статистикаси федерациясининг версияси бўйича XXI асрнинг энг яхши ҳакамлари рейтингига киритилди.
Охирги тўрт йил давомидаги Осиёнинг энг яхши ҳаками 48 очко тўплаб, 19-ўринни эгаллади. Эрматов рейтингдаги Осиёлик ҳакамлар орасида ҳам биринчи ўринни эгаллаган.
Ўз фаолиятини якунлаган германиялик ҳакам Маркус Мерк рейтингнинг биринчи поғонасини эгаллади. У 135 очко тўплаб, 108 очкога эга иккинчи ўринни олган уругвайлик ҳакам Хорхе Ларриондуни анча ортда қолдирди. Учинчи ўрин 104 баллни тўплаган колумбиялик рефери Оскар Руисга насиб этди, дея хабар беради Uzdaily.