Наш опрос | |
Статистика |
Xozir saytda 122 Mehmonlar 122 A'zolar 0 |
|
| | |
|
Главная » 2012 » May » 9 » Расмий ҳужжатларда хорижий атамаларни қўллаш тақиқланди
21:45:23 Расмий ҳужжатларда хорижий атамаларни қўллаш тақиқланди |
Адлия вазирининг буйруғи билан Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларини тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига ўзгартиршлар ва қўшимчалар киритилди.Хусусан, киритилган ўзгаришларга кўра, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатда оғзаки нутқ шакллари; давлат тилида муқобил сўзлар ва тушунчалар мавжуд бўла туриб, хориж тиллари терминларини; эскирган ва кўп маъноли сўзлар ҳамда иборалар, образли ўхшатмалар, эпитетлар, метафораларни қўллашга йўл қўйилмайди.Лойиҳадаги гаплар умум қабул қилинган грамматик, орфографик ва пунктуация қоидаларига мувофиқ расмий тил услуби ва юридик терминологиядан фойдаланган ҳолда қурилади. Бир пайтнинг ўзида кучини йўқотган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар хронологик тартибда (уларнинг қабул қилиниш санаси бўйича) жойлаштирилади. Битта сана доирасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатга олиниш рақамларига мувофиқ ўсиб бориш тартибида жойлаштирилади. Шунингдек вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларини тайёрлаш, расмийлаштириш, қабул қилиш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, давлат рўйхатидан ўтказиш ва кучга киритиш тартибига бошқа ўзгаришлар ҳам киритилган. Манба: Norma.uz
|
Категория: MULOHAZA |
Просмотров: 1338 |
Добавил: Admin
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|