РАҲИМХОНДАН ЯНГИ ТАРОНА: "АЙЛОНИБ КЕТОЙИН"!
"Айланиб кетойин-
ўргилиб кетойин”. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор
Рахимхоннинг янги
таронасининг номи худди мана шундай. Миллий эстрада йўналишида, ҳам
сара, ҳам
кутилмаган тароналарни мухлисларга туҳфа этишга одатланган Сардор бу гал
ҳам
асосий эътиборни шеърга қаратган кўринади. Нодир
Азимов. Бу исм шоу-бизнесга яқиндагина кириб келган бўлса-да,
талайгина
хитлар билан ўзини тавсия эта олди. Жумладан, Сардор
Раҳимхоннинг янги "Айланиб кетойин-ўргилиб кетойин” қўшиғининг
матн муаллифи ҳам шоир Нодир Азимов. Бастакор Иқбол Мухаммаджонов,
аранжировкачи Жасур Бадалбоев. Охирги пайтлар замонавий
қўшиқлар билан намоён
бўлаётган Сардорни ва ниҳоят, яна миллий қадриятлар уйғунлигида кўришга
муваффақ бўламиз.
|