Канаданинг "Queen’s University” университети олимлари қоғоздан мобиль
телефон яратдилар.
"PaperPhone” номли мазкур мобиль алоқа воситаси смартфонларда мавжуд
барча вазифаларни бажара олади. Унинг ўзига хослиги шундаки, телефон
диагонал бўйича 9,5 сантиметр ҳажмдаги эгилувчан дисплейга эга. Уни
буклаш, буюмлар орасига жойлаштириш мумкин.
Ихтирочиларнинг айтишича, бундай "қоғоз телефонлар” орқали китоб ўқиш,
аудиотасмаларни эшитиш, расм чизиш мумкин.