21 сентябрь кунидаги 21 хонанда иштирок этган
"Ўзбегим таронаси” радиосининг "Юлдузли хит-парад” гала
концертида кутилган тақдирлаш маросими бўлмади... Ташкилотчилар берган
маълумотига кўра, бу "Ўзбегим Таронаси” радиосининг шунчаки байрами
доирасида ўташ билан чекланиш билан боғлиқ бўлиб, сахнада шу кунги иштирок
этган хонандалардан , йил давомида радионинг хит-парадларини юқори
поғоналарида анча муддат ғолибликда бўлганлигини ажратиб олиш қийинмас
бўлади. Яъни, гала –концертда қатнашган ёш ва бошқа мехмон
хонандалар Ойхон Ифорзода, Азиа-стар гурухи, Мердан, Аъло гурухи, Динейра
ва Бобур Собировлардан ташқари хонандаларнинг қўшиқлари юлдузли хит
параднинг ғолиблари сифатида қабул қилиниши мақсадга мувофиқ. Концерт
бошланишига деярли 30-40 минут қолганида саройга кириб келганимизда, орқа
тарафдаги холлда маъсулиятли ва пунктуал хонандалар жамияти аъзоларидан Амира
Алибекова ва Умидахонлар келиб бўлишган экан. Томошабинлар залига ўтганимизда
одамлар ўз жойларини эгаллашмоқда. Улар орасида "Гранд” радиоси мухаррир
ва бошловчиси Иброхим Ахмедов ва хонанда, шоир ва бастакор Якзон хам бор
эди. Дастурни Дилмурод Ғуломов ва унинг радиодаги хамкасби (узр ёдимда
қолмади номлари, танимас эканман) биргаликда олиб боришди. Ойхон Ифорзода
"Ёр-ёр” қўшиғи билан очиб берди. Кейин , "Азиа стар” гурухи,
Мердан , Бобур Собиров ва яна янги таркибдаги "Аъло”
гурухлари... Мердан нима учун бу қадар ғалати акцентда куйлашини тушунмадим
тўғриси. Хунук ва энса қотар равишда қулоқни хам кўнглини ағдаради гўё...
Била туриб атайин акцентда айтаётгандек. Унинг фақат сахна кўриниши қизиқ
бўлди, яъни раққослар мураккаб элементлари холос. "Азиа стар” гурухининг
эса келажаги борлигига мендаги барча оптимизм менга кучли қаршилик кўрсатди.
Шундай қаршиликларни Бобур Собировда хам сездим...фақат бироз
кучлироқ..йўқ, баравар экан)) "Аъло” гурухи таркибини эса илк таркибига
ўрганишга улгурмай, хатто исмлари ва кўринишлари хам ёдда қолмай, нечанчи
марортаба таркиби ўзгарди..менимча ижодий жамоасини ўзгартириш керак бўлса
керак. Балиқ теорияси билан қарасак албатта)) Чунки хеч қандай натижа йўқ!
Биргина ном холос. У хам бўлса долзарб эмас, бир-бир пайдо бўлса бўлади,
шунда хам на ёдда қоладиган қўшиқ ва на эсда қоладиган кўриниш). Райхон эълон
қилингандан кейин бир минутча сахнада жимлик...Райхон тайёр қоронғуда турибди..
ва техник носозликлар хақида фақат монитор бир билдириб ўтди...
"Error” Ташкилотчилар буни видео кетма-кетлик билан боғлиқ муаммо юзага
келганлиги билан боғлашди. Бу хақида Райхонни улар огохлантиришган экан.
Демак видеони формати тўғри келмаган кўринади. Бу қисқа танаффусни Райхоннинг
сахнадаги хатти-харакатлари тўла ювиб кетди. "Юрагимдасан” ва
"Қаердасан” қўшиқлари миксига Райхон берилиб рақсга тушиб
томошабинларни ўзига махлиё қила олди. Шахзодани экранда клипдаги "Чико”
қахрамончаси эълон қилди. (видеодан кўрасиз) Сахнага Шахзода пайдо бўлиши
менимча барча томошабинларни юзларига табассум югуртирди. Уни томоша қилиш
жудаям завқли. Пўмпалоққина Шахзодада хомиладорлик файзи барқ уриб турибди (кўз
тегмасин). Кетидан яна бир пўмпалоққина Зиёда сахнага чиқди. Кетма кет сахнадан
томошабинларга жудаям илиқ хислар ушалди шу онларда. Шахзода ва Зиёданинг
хомиладорлик файзини сахнага навбатдаги файздан иборат бўлган хонанда Нилуфар
Усмонова давомлаб, бу хисларни оловлатди. Кимга учар ўпичлар юборди, кимга
кўзларини қисди, хуллас хаммани ўраб, чирмаб кетди)). Нилуфарнинг
либоси "Гули " брендининг янги коллекциясидан бўлиб унга жуда
ярашган. Райхоннинг концертида бир ёши катта ва сочлари оппоқ кишини берилиб
рақсга тушганини кўрганлар бўлса, шу куни у Райхонга хиёнат қилиб, Нилуфарга
гуллар тақдим этди Гала концертни , бир гала бачалари билан,
Баччанлар хақидаги қўшиғи ила Сардор Баччан давомлади.
Бомбей! Мана шу онларда жуда қизиқ воқеа содир бўлди, буни видеодан кўрасиз,
сахнага томошабинлар қаторидан бир болакай хам чиқиб, сахнадаги болакайларга
қўшилиб, уларни харакатларини кузатиб, кейин бирга қайтариб, қўшиқни
куйлаб туриб, рақсга туша бошлади. Бу аниқ уюштирилмаганлигини сезиш
қийинмасди, чунки болакай сахнага чиқиб бироз кузатиб, кейин қўшилиб кетди. Оз
кузатган бўлсада, сахнага чиқишга чиқиб, ўзини сал йўқотгандек бўлдию,
дарров қўшилиб кетди. Қўшиқ тугагач, хамма сахна ортига, у эса қўлларини
кўтариб, машхурлик онларидан бироз завқланиб, кейин сахнадан тап этиб
залга сакраб тушиб жойига бориб ўтирди. Прикол! Видеодан кўрасиз. Шохруххон
эълон қилинганида нафақат мен, ёнимдагилар хам ундан янги "Фарқи йўқ"
қўшиғини кутишгани сир эмас. Афсуски, хит-парадда хозирга қадар айланган
қўшиқлари натижаси билан бўлгани учун "Лексус ёки феррари" қўшиғига
сахна кўриниши бўлди. Лоланинг сахна кўриниши дархақиқат "эффектли”
бўлди. Лола хафа бўлмаса, бир приколниям айтсам, шунчаки прикол хазил:
"Мадагаскар-2" мультфильмидаги, халиги француз овчи
аёл борку, шунга жудаям ўхшатсамдееее... Умуман, шу кунги
Лоланинг имиджи ва раққосларнинг хам либослари уйғунлашиб евро
концертлари сахнасидан бир парчани эслатди. Жуда чиройлик сахна
кўриниши ва дид намойиши, молодец Лола! Дастурни Божалар гурухи якунлади.
Жахонгир Позилжоновни тинглаш ва клипларини кузатиш кўпчиликка ёқмасу, лекин
бир аниқ хақиқат бор, у хам бўлса Жахонгир сахнада бўлганида уни кузатиш хамиша
хаммага қизиқ. У билан ўзаро (!) хам инсон ва хам ижодкор сифатида
антисимпатиямиз бўлгани билан, бор нарсани айтиш керак. Томошабинлар билан
ишлаш махорат ва иқтидори жудаям юқори. Энергиясини томошабинларга йўналтириб
таъсир қила олади. Уни ёқтирасизми, йўқми, сахнага чиққан пайтида залдан
кузатиш қизиқ . Дастур давомида шунингдек Умидахон билан
"чақчақлаш"дик,
|