Статистика |
Xozir saytda 33 Mehmonlar 33 A'zolar 0 |
|
| | |
|
20:00:09 Пластик картани метрода ҳам юклаш мумкин бўлади |
Жорий йилнинг биринчи чорагида Тошкентда 500 га яқин инфокиоскларни ўрнатиш режалаштирилмоқда. Ўз-ўзига хизмат кўрсатиш терминаллари жамоатчилик учун қулай жойларга ўрнатилади. Лойиҳа "Капиталбанк" ОАТБ томонидан амалга оширилмоқда.
Банк вакилларининг маълум қилишича,инфокиоскаларда ўрнатилган дастурий таъминот барча турдаги, яъни "DUET", "Smartcard EMV" ("Ўзкарт") тизими ҳамда "VISA" тизими карталарини қабул қилиш имконини беради.
Айни вақтда 100 та, жумладан, Тошкент метрополитенида 40 та ва бошқа жамоат жойларида 60 та терминал ўрнатилган бўлиб, улар ҳозирча нақд пулдаги тўловларни қабул қилмоқда. Кейинги навбатда бундай терминаллар ўқув юртлари, йирик тиббиёт муассасалари, супермаркетлар ва бозорларга ҳам ўрнатилади.
"DUET" пластик карталари бўйича хизматлар кўрсатишни жорий этиш 2012 йилнинг март ойига мўлжалланган.
Бу коммунал хизматлар учун тўловларни барча турдаги алоқа хизматлари, Интернет ва ҳоказолар учун тўловларни пластик карта ёрдамида амалга ошириш, яъни ўз банк ҳисоб рақамини тасарруф этиш имконини беради. Шунингдек шахсий компьютер эгалари маблағларни карточкага юклаш, уни авторизация қилиш, паролларни ўзгартириш, карточка ва банкдаги ҳисоб рақамидаги маблағлар балансини кўриб чиқишлари мумкин.
Ўз-ўзига хизмат кўрсатиш терминаллари ўрнатиладиган жамоат жойларига, шунингдек аэропорт, вокзал, автостанциялар, авиа- ва темир йўл кассалари, Давлат солиқ инспекциялари, умумий овқатланиш жойлари ва бошқа манзиллар ҳам киритилган.
Юқоридагилар икки йилга мўлжалланган лойиҳанинг биринчи босқичидир. Республика бўйича ушбу лойиҳа доирасида жами 3 000 та инфокиоск ўрнатиш режалаштириляпти, дея хабар беради "Солиқ инфо” газетаси. Мазкур режанинг амалга оширилиши, шу жумладан, республиканинг Бухоро, Наманган, Қўқон, Самарқанд, Фарғона, Нукус, Термиз ва Тошкент шаҳарларидаги 50 дан ортиқ олий ўқув юрти ва 70 дан зиёд ўрта махсус билим юртини қамраб олиш имконини беради.
|
Категория: BILASIZMI? |
Просмотров: 1157 |
Добавил: Admin
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|