MobInfo.uz сайтининг бир нечта
UZPAYNET тўлов тизими операторларига таяниб берган маълумотларига
қараганда, авваллари абонентлардан 500 сўмдан бошлаб исталган сумма
қабул қилинган бўлса, эндиликда фақат 500 сўм яхлитлигидаги пуллар қабул
қилинмоқда. Масалан, энди мижозлардан 800 ёки 1200 сўм миқдоридаги
пуллар қабул қилинмаяпти, тўланаётган пул фақат 1000 ёки 1500 сўмга
яхлитланган бўлиши керак.
Операторларнинг сўзларига қараганда,
мазкур янгилик бир ой олдин UZPAYNETда янги биллинг тизими жорий
қилингани билан боғлиқ. Унга кўра абонент ҳисобига йирик сумма
киритмаган тақдирида (масалан, 1600 сўм), тизим хато деб қабул қилиб,
тўловни қабул қилмаяпти.
MobInfo.uz интернет нашри бу борада
UZPAYNET компанияси ҳодимларининг шарҳини билишга уриниб кўрди. Компания
call-марказидан берилган маълумотларга қараганда, UZPAYNET компанияси
томонидан агентларга "яхлит бўлмаган” тўловларни қабул қилиш бўйича 50
та тўловгача чеклов ўрнатилган. Ундан ортиғи фақат яхлит пулларда қабул
қилинади. Компания call-маркази операторларининг айтишарича, бу мижозлар
илтимосига кўра агентларнинг ортиқча пул ушлаб қола олмасликлари
мақсадида жорий қилинган.
Эслатиб ўтамиз, UZPAYNET Ўзбекистонда
ягона электрон тўловлар тизими ҳисобланади. UZPAYNET тўловлар қабул
қилиш нуқталари мамлакатимизда 25 мингдан ортиқ бўлиб, улар томонидан
ҳар куни 2 млн. тўлов амалга оширилади.