Айни пайтгача одамлар оғзида дув-дув гап. Ҳаммани қизиқтираётгани эса: "Фаррух Сойиповни қамаб қўйишганмиш”, "Фаррухнинг тўйи 10 октябрда бўлиши керак эди, энди бўлмасмиш”, "Фаррух кечириб бўлмас даражада хато қилганмиш”, "Энди унинг янги киноси премьера қилинмасмиш”...Балки, бу миш-мишларнинг ортида қандайдир маънода ҳақиқати бордир...Балки йўқ! Ҳақиқатан ҳам чамаси бир ҳафта олдин актёр Фаррух Сойипов "Ўзбеккино” раҳбарияти хонасидан сирли шахслар томонидан олиб кетилган. Шу бўйича, унинг "қора”сини шаҳарда ҳеч ким кўрмаган. Айнан бу воқеани ўз кўзи билан кўрганлар орасида тезда шов-шув кўтарилган. Актёрнинг оиласига ва шахсан ўзига яқин дўстларидан бирининг айтишича, куни кеча Фаррух Сойипов озодликка чиқарилган. Бундан барча яқинлари, ҳаммадан кўра кўпроқ, актёрнинг ўзи хурсанд эканлигини айтади. Шундай оғир кунларида унга қалбан мададкор бўлган барча инсонларга ўз миннатдорчилигини билдиришга ҳам улгурган. Фаррухнинг тўйи бўлмас эмиш деганларга эса шошмасликни маслаҳат берамиз. Куйиндингизми ё кулдингиз, муҳими, 10 октябрга белгиланган тўй албатта бўлади! Фақат 7 кун ўтиб! Шундай экан, Сойипов, озодлик ва тўй муборак! Барча мухлислар бундай хушхабардан боши кўкка етганлигидан ҳеч ҳам шубҳамиз йўқ. Премьерангиз йилнинг энг шов-шувли тадбирига айланиши аниқ. Ахир ҳаётингизда қиймати тенгсиз бу икки янгиликдан сўнг минглаб киномухлислар учун диққат марказидаги шахс бўлишингиз табиий. Юлдузли премьерангизда учрашгунча!