Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков латофатли хонанда Дилсўзнинг акаси бўлиб чиқди! Энг сўнгги шов-шув! "Бегим” билан мухлислар юрагини забт этган Дилсўз ўзининг ниятига етди, халқимизнинг севимли хонандаси билан дуэт ижро этиш бахтига муяссар бўлди. Қарс икки қўлдан чиқади, деганларидек, Озодбек Назарбеков Дилсўзнинг истеъдодига берган юқори баҳоси ҳам ушбу дуэт яралишига сабаб бўлди. Энди сарлавлаҳага ойдинлик киритсак. Озодбек Дилсўзнинг акасими? Илиқ ижодий муносабатларда инобатга олганда ҳам шундай, янги ҳамкорлик натижаси ўлароқ яралган дуэт номи ҳам шундай: "Ака-сингил”. Иқбол Мухаммад мусиқаси, Азиз Холмуродов аранжировкаси, Рихслиғой Ҳотамова сўзи билан ёзилган ушбу дуэт дилларни ларзага келтириши кутилмоқда. Шу пайтгача, бу мавзуда қўшиқ айтилмаганди, қолаверса, "чинор” ва "ниҳол”нинг кутилмаган ижодий синтези...Қачон, дея савол туғилиши табиий. Яқин кунларда, эҳтимол...концерт дастурида! Озодбек Назарбеков хамда Дилсўз.
|