Юлдуз ҳеч ким куйламаган мавзуларни излайди ва топганда ҳам нишонни тўғри олади. Унинг тинчимаслиги қойил қолдиради. Ғайратли аёл. Бирон ҳамкасби то битта клип яратгунча, у гастроллардан ортиб, янги қўшиқ ва клипида суратга тушишга ҳам улгуради. Мана, яқиндагина яратган янги қўшиғи ҳам гапиришга арзигулик. Қўшиқ мазмуни отасиз ўстирган қизининг тўйида онанинг юрагида кечаётган дардларни ифодалайди. Қўшиқ нақорати қуйидагича:
Ўзим учун сўрамайман,
Сиздан узр тиламайман.
Лек гулимнинг кўнгли нозик,
Тўйларига келиб кетинг, бу оқшом.
Бир аччиқ ҳақиқатки, гарчи Юлдуз ранжиса-да, айтар сўзимиз: у ярим- яланғоч кийимлардаги клипларни бас қилса, нур устига аъло нур эди. Уcмоновага юқоридагидай "оғир тош босадиган” мазмундор қўшиқларни куйлаш ва суратдагидай оқила аёл образи жуда ярашади.