Dushanba, 25.11.2024, 12:59:26
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Saytda ko'proq nima bo'lishini xoxlaysiz
Статистика

Xozir saytda 130
Mehmonlar 130
A'zolar 0

11:43:57
Онг настройкаси ва омад формуласи!

Хаётда турли инсонларга рўбарў келганман, ва улардан ўша ўғрими, ёлғончими шундай салбий иллатлар сохибиларининг одамлар била туриб яхши кўриши, яна барибир ишониб, хурмат қилишларидан хайратланардим.

Кейин эса, ўша инсонларни кузата туриб, оддий нарсани сездим. Кўнгил тозалигини.

Инсонни кўнглини бир кўлмакдек тасаввур қилингда. Зилол сувдек мусаффо бўлса одамлару, хайвонлару қушлар хам атрофида бўлади.  Балчиққа айланган ботқоқчи? Хамма айланиб ўтади, у ерда энди фақат қурбақалар сайрайди. Нилуфар гуличи дерсиз?

Бу оддий нажот! Умид!

Мана шу хақида гапирмоқчиман!

Хар бир инсон умри охиригача тарбиябоп бўлади, ишонаверинг, хар бир инсон ва хар бир характер сохибини тарбиялаш мумкин. Бунинг учун мана шундай нилуфар гули каби, сабаб бўлиши керак.

Биз хам бир табиат бўлагимиз, балки шунинг, учун мана шу мажоз сифатида қиёсланадиган атроф оламдаги табиат намуналари бисёрдир. Аслида улар намуна ва инсон учун ёрдамчи нишона сифатида ўтайдигандек.

Қанчадан қанча амали яхшию, ўзига тўғри, халол яшайдиган инсонларни кўрдиму...кўнгли тоза бўлмаса, бу хам бир пул экан. Қизиқ а, харакатинг ёмон бўлсаю, кўнглинг тоза бўлса не наф? Харакатинг аъло бўлсаю кўнглинг бузуқ бўлсачи? Хар иккисини хам бир чегараси бузилиши қай бирига тортиб кетишига ушлаб турса керак. Чамбарчас боғлиқ чунки.  Кўнгил тоза бўлса, харакатни эплаш қийин эмас, чунки негиз томири тоза бўлса қолгани осон.

Яна танлов... яна ният. Хаётдаги инсоният учун мухим бўлган, яшаб туриб, рухиятни савоб билан тўлдириб кетгунимизгача бўлган асосий нарса хам шу-ният ва танлов!

Халиги ўғри ва ё ёлғончига қайтаман. Халқда мақол бор а: "Ўғри бўл, ғар бўл, инсоф билан бўл”! Хар ким ўзича талқин қилади ва тушунади. Оддий: ким бўлишингдан қатъий назар ўша кўнгилдаги мухим хислатларни тоза тутишга боғлиқ бўлган нарсалар.

Хаётимда бир учраган инсон бор, жуда ёлғончи, буни хамма билади...лекин хеч қачон бировни дилини оғритмаган, ишонасизми? Нечта инсон билан уришганини кўрганману, лекин , хеч қачон хафа бўлиб юрганини кўрмаганман, эртаси кундан қучоқ очиб келаверади. Одамлар унга ишонаверади, атрофи хеч қачон кам бўлмайди, нега? Чунки файзи бор. Кўрсатиб, тушунтириб бўлмас нарсалар. Ўзига тортаверади. Чунки ўша ёлғонини зарари йўқ.

Яшаш учун кураш! Инсон зоти туғилишгача бу мухим жараённни бошидан ўтказишни бошлайди. Қўпол қилиб айтганда фақат " Ё сан еб улгур, ёки сани ейишади” эмас. Хар иккисидан хам маневр, енгиллик билан ўтиб кетиш мумкин. Бу эса фаросат, донолоик ва кўпинча аёрликка боғлиқ. Айёрликни тубида хам аслида донолик ётади.

Ўша ёлғончига қайтадиган бўлсам, оддий турмуш турзидаги кечга қолганида отасидан тарсаки тушмаслигига ёлғон ишлатишидан, то суйганини дили оғримаслиги(!) учун ёки кимнидир хафа қилмаслиги учун, ўша ёмон нарсасини ёпиб алдагани уни ёлғончилигидир.

Бундай олиб қарасанг, тўғри, ёлғончи...лекин ниятичи?

Яна ният! Танловга зид келгану, лекин соф ният!

Хаёт математика, мукаммал теоремалардан иборат алгебра! Демакки хамиша ечим мавжуд!

 

  Унутма: Кўнгил тоза бўлса, ким бўлсанг хам омад сен билан!

Инсон зотини ўзига тортадиган файз, истара, юзни нури тушунчалари мавжуд. Бу аслида қалбдаги ўша зилол сувнинг нафаси уфуриб туради. У қандай ифорда ва кўринишда инсонни устидан енгил парда бўлиб, бошқаларга кўрсатиши эса, ана ўша, бизнинг ният ва танловимизга боғлиқ. Бу шунчаки баландпарвоз сўзлар эмас, мавжуд бўлган нарсалар.

Оддий хаво мавжуд, лекин кўрмаймиз, сезамиз, тушунамизу кўрмаймиз. Мана сизга юқорида айтган ўша табиатга ишора намуна хақида.

Рух хам бор биламиз, тушунамиз, сезамизу кўрмаймиз.

Мавжуд физика қонунлари аслида рухият ва хиссиёт оламига хам ишора.

Яхшилик, ёмонлик хам албатта бу истара, файз ва нурларимизда намоёнланади. Кўзларнинг тили хам шунда, улар қалбдаги холатни намоёнлаб туради.

ТАРБИЯ!

Кўпгина фильмларда бирдан ўзгарган қахрамонлар учун, ё мухаббат ва ёки қандайдир бир дарсликлар сабаб бўлади. Бири кучли хиссиёт- катта дозадаги дори сифатида бўлса, иккинчиси оддий хаёт хақиқати: катта бўлавергач, атрофимиздаги мухит натижасида, ўша нарсалар натижасида шаклланиб бораверамиз!

Бизга хамиша сабаб керак!

Мазкур мақолам хам кимгадир сабаб бўлиши, менинг бугунги ниятим. Соф ниятим!

 

Қалб тарбияси. ШАХСИЙ МАШҚ билан бўлишаман:

Биласизми хаётимдаги асосий омад теаоремасини ўзим учун мана шу қалбга боғланган нарсаларни керагини қолдириб, керакмасини узиш йўлини англаганимдан кейин ўзлаштирдим.

Бир суткада ким билан қандай муносабатда бўлганимни, уйқудан аввал тахлил қиламан. Ва Оллохга мурожаат қилар эканман, кун бўйи кимнидир дилини билиб билмай оғритган бўлсам, чин дилдан ундан АВВАЛО ЎЗ ИЧИМДА ЎЗИМ УЧУН тан олиб кечирим сўрайман.

Ана энди энг қийини!

Кун давомида, ким мани дилимни билиб билмай оғритган бўлса, қаттиқ хафа қилган бўлса, хаммасини кўз олдимга келтириб, ич-ичимдан уларни кечирганимни,  қиёфасини хис қилган холда, кечирдим- деб ўзимни енгаман. Кейин эса...

Ғалатидир лекин, ўшалардан хам ич ичимдан кечирим сўрайман!

Қаттиқ хафа бўлган инсонингизни кўз олдингизга келтириб шу амални қилишни ўзиданоқ, ХЕЧ ҚАЧОН деб юборишингиз тайин.

Лекин бу оддий ахмоқлик! Нега-ми?

Сабаби уни эмас, ўзингизни қалбингизга салбий хиссиётдан катта бир бўлаги тушганини кўра била туриб, уни тозалаш қўлингиздалигини била туриб, қилмаяпсизку.

Сиздан нима кетди? У буни кўрармиди? Билармиди? Эшитармиди?

Асосийси ўзингиз учун чин дилдан, лекин шунчаки гап ва ҚИЛДИМ ва ГАПИРДИМ учун эмас, росмана хис қилиб амаллашингиз керак!

Хайрон бўларсиз: Қизиқ, фақат ўзи учун кечириб худбинлик бўлиб бораверса, хаётда умуман кечиримли бўла олмайдику, хаммани дилини оғритиб, кечирим сўрамай, фақат виртуал кечирим сўраса тўғрими?

Мана бу хато фикр бўлади!

Сабаби, биз хозир инсоният механизмининг энг асосий объекти- рухият ва унга боғлиқ нарсаларни настройкаси хақида гапиряпмиз!

Чин дилдан кунига росмана кечирим сўраб, росмана кечира олган инсонни рухияти қандай бўлади?! У қандай натижага келади? Бу машқлардан у қандай тарбия олади?!

Хаммаси оддий!

Хаётда соф инсон бўлишни истасангиз энг қийинидан эмас, осонидан бошланг, яъни ЎЗИНГИЗ БИЛАН ЯККА ҚОЛГАН тарзда, аввало ўзингизни ўрганинг, ўзингизни настройка қилинг, кейин эса атроф мухит керак бўлса сизга мослашади!

Бора бора бировдан кечирим сўраш учун хожат бўлмайдиган даражага келасиз, сабаби маълум хатолик учун узр сўраш хам оддий бўла бошлайди. Сизни харакетарингиздаги юклардан сезилмас равишда озод бўласиз. Зеро ғурур ва жахл хиссиётларини енгган инсон энг кучли инсон дейилади. Буларни бирда эмас, мана шундай машқ натижасида настройка қилган инсонга ўзини зўрлаши керак бўлмайди. Тома-тома кўл бўлур, бу энг осон ва текширилган машқ.

Машқлардан тарбияланган онг ўз ўзидан аввало бировни дилини оғритишдек хатога йўл қўймасликка харакат қилади, кейин эса ўша одамни рози қилмагунича, узр сўрамагунича сигнал тураверади.

Сизни ўзингиз тарбиялайди! Ўзингизга ўзингиз туртки бўла бошлайсиз! Бунинг учун онг(подсознание)ни тарбиялаш керак!

Энди энг  осони! Омад формуласи!

Ётиш олдидан мана шундай тозаланишдан кейин ўзингизни енгил хис қилиб ухлайсиз. Ана энди тонг! Кунни бошлашдан аввал уйғонишингиз билан қалбингиз топ-тоза эканлигини хис қилинг, гўё рости хам уйқудан аввал қалбни яхшилаб тозалаб чиққанингизни хис этинг. Шу кунгача хаётингизда мавжуд бўлган барча ютуқларингиз ва ўзингизни хурмат қиладиган хислатларингизни эслаб юзингизда жилмайишни ушлаб туринг.

Хаётдаги барча яхшиликлар яхши инсонгагина интилишини хис этинг, бугунги кунингиз фақат яхши хислар билан бой бўлишини истанг, хис қилинг ва сўранг! Сиз яхши инсонсиз буни хис қилинг ва қалбингиз яхшиликка тўлаётганини хис этинг!

Энг ғалатиси... Лекин қувноқ ва фойдалиси!

Ювиниб бўлгач, бироз ойнага термулиб кулиб тураверинг, кучингиз етганича жилмайиб тураверинг.

Кўринмас ва бор нарсалар оламини, мавжуд ва кўринган нарсалар орақалик бирлаштирамиз, қўлларимиз харакати, юриш туришимизга мия сигнал беради деймиз, миягачи?

Мана шу нарсаларни тескари формуласини амалга оширамиз, ва ўша аурамиз ва қалб, атроф мухитимизга таъсир кўрсатамиз:

  Кўз қалб ойнаси, сиз эса ойна олдидасиз, жилмайиб тураверинг, мушаклар бу тарзда мияга сигнал бериб, маълум минутдан кейин  кайфиятингиз кўтарила бошлайди (5минутча оралиқ), демакки настройка учун онг  тайёр, халиги ютуқларни, ўзингизни хурмат қилган нарсаларни  ёдга олинг ва чин дилдан қувониш учун харакат қилинг!

Ўзингиз учун, бугунги кунга чин дилдан соф ва яхши нарсаларни НИЯТ қилинг. Бугунги кунингиз қандай ўтиши кераклигини аниқ тасаввур қилиб,  ўзига хос равишда буюртма қилинг!

Кайфиятни кўтариб кунни ўтказишга энди олға!

Кечки тозаланиш ва тонгги кайфият машқларини хеч бўлмаса 2 хафта узлуксиз машқ қилинг ва натижани кўрасиз! Умуман хар доим буни қилишни тавсия қиламан.

  Энг асосийси, бу вақт оралиғида хар бир дилхиралик ва кўнгил оғриғида, янада жилмайинг, бу синов ва демак, бундан яхши нарса кутмоқда деган нарсани сингдиринг.

Диққат!! Тасаввур олами орқалик бу нарсаларни амалга оширишда фақат яхши хиссиётлар ва яхши ниятлар бўлиши шарт. Шундагина у "ишлайди”.

 (давоми бор)

Кўчага чиқишдан аввал "гель для душа”да чўмилиб, устимиздан юз флакон атир қуйиб, одамларга ифоримиз ёқиши хақида ўйлаймизу...қалбимиз ифори қай тарзда эканлигини унутамиз...зеро унинг ифори "гель для душа” ва атирларданда ўткирроқ ва таъсирлироқдир!

Хулоса ўзингиздан. Албатда танлов хам.

Ният эса хамиша тоза бўлсин!

Саййид-ул айём  муборак ахли мусулмон!
Категория: BILASIZMI? | Просмотров: 1632 | Добавил: bekki | Рейтинг: 5.0/2
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyul 2012  »
DuSeChPaJuShYa
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика