"Nokia” томонидан ишлаб чиқарилган ушбу аппарат соф олтиндан ясалган бўлиб, машина сотиб олиш, мода оламидаги энг сўнгги янгиликлардан ҳам хабардор бўлиш имконини беради.
Чўнтаги бақувват харидорлар тез орада оқ олтиндан ясалган "IPhone4” русумли телефонларини янги "Nokia Oro”га алмаштиришса, ажаб эмас.
Янгни смартофонлар чекланган миқдорда ишлаб чиқарилган. Унинг икки хил: қора (Nokia Oro Dark) ва оқ (Nokia Oro Light) кўриниши мавжуд. Корпус 18 каратли олтин билан, орқа панели эса Шотландияда ишлаб чиқарилган чарм билан қопланган. Унинг ягона тугмаси қимматбаҳо сапфир тошидан ясалган.
Янги смартфон фақат заргарлик маҳсулоти сифатидагина эътиборга молик эмас. Унга 3,5 дюймли AMOLED-дисплей, саккиз мегапикселли камера ҳамда саккиз гигабайтли хотира ҳам ўрнатилган. Ушбу қурилма билан биргаликда "Nokia J Bluetooth Headset” гарнитураси ҳам тақдим этилади. Бу олтин буюм бир қатор дизайн танловларида юқори ўринларни қўлга киритди.
У "Symbian Anna” бошқарув тизими ёрдамида ишлайди. Смартфонга дунёнинг исталган ҳудудида мўлжални аниқ кўрсатадиган навигация хизмати ҳам киритилган.
"Nokia Oro” ёрдамида мода ва услуб йўналишидаги ҳамма янгиликларни ўз вақтида билиб туриш мумкин. Шунингдек, смартфондаги қўшимча хизматлар ёрдамида дунёнинг исталган нуқтасидан виллаларни ижарага олиш, меҳмонхонадан хона буюртириш, яхталарга буюртма бериш мумкин.