"Ҳурматли дўстлар! 6 ойлик Алексей исмли болани даволаш учун маблағ тўплашда кўмаклашишингизни сўраб, Сизларга мурожаат қиляпман. Уни иложи борича зудлик билан Москвадаги Склифосовский институтига операция учун жўнатиш зарур”, - деб ёзади хабар муаллифи. Алексей гидроцефалияга чалинган. Тошкентда бундай жарроҳлик амалиётини қилишмайди."Айни дамга қадар 400 долларга яқин маблағ тўпланди. Маблағ жуда кўп керак!!!! Боланинг ота-онаси алоқа маълумотлари ва фотосурати. Онаси Марина Марин: 791-18-43. Отаси Николай Марин: 339-42-85. Келинг уларнинг ўғли Алексейга ёрдам берайлик!!!” – дея хулоса қилади муаллиф. Маълумот учун: Гидроцефалия – бош мия истисқоси — бош мия қоринча тизимида цереброспинал суюқликнинг ҳаддан ташқари кўп йиғилиб қолиши билан характерланадиган касаллик. Кўп ҳолларда чақалоқда бу касалликнинг пайдо бўлиши онаси ҳомиладорлик пайтида юқумли касалликлар билан хастанланиши билан боғлиқ.
|