"Uсell” Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитасининг коммуникацион ҳамкорига
айланди.
Бугун олимпия терма жамоаси тўрт йилликнинг энг муҳим мусобақалари –
ХХХ ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун Лондонга учиб кетади.
"Uсell” компанияси Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитасини алоқа билан
таъминлаб, коммуникацион ҳамкорга айланди.
"Бу каби ҳаяжонли лаҳзаларда ҳамма интизорлик билан натижаларни
кутаётган ўз юртинг билан алоқада бўлиш жуда муҳим, – мазкур акцияни
шарҳлайди "Uсell”нинг Корпоратив алоқалар бўйича депратаменти раҳбари
Даврон Азизов. – Компания нафақат спортчилар, балки уларнинг дўстлари ва
яқинлари ҳақида қайғурмоқда”.