Dushanba, 25.11.2024, 12:52:35
MEGAFAN.BIZ - Super Portal
Приветствую Вас Mehmon | RSS

Меню сайта
Категории раздела
SEVGI [19]
OB-HAVO [12]
MULOHAZA [35]
BILASIZMI? [74]
BOLAJONLARGA [1]
TELEFON UCHUN [7]
SHERIYAT OLAMI [22]
KINO YANGILIKLARI [35]
DUNYO HABARLARI [77]
VIDEO YANGILIKLAR [9]
SPORT YANGILIKLARI [56]
KOMPYUTER UCHUN [9]
MASHXURLAR HAYOTI [38]
OPERATOR YANGILIKLARI [63]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [186]
MUNAJJIMLAR BASHORATI [50]
SHOU BIZNES [123]
Мини-чат
 
500
Наш опрос
Zamonaviy estrada xit paradi
Статистика

Xozir saytda 114
Mehmonlar 114
A'zolar 0

17:59:21
Окан Ялабик: “Севгига ишонаман, бироқ бу фақат менга боғлиқ эмас...”

Бугун уни ўнлаб мамлакатларда, миллионлаб мухлислар яхши танишади. Севишади. "Муҳташам юз йил” телесериалидаги Иброҳим пошо образи унинг шуҳратини янада оширди.

Телесериалдаги қаҳрамоннинг фожиали ўлими қанчадан-қанча мухлисларни қайғуга солди. Юртимизда ҳам ушбу сериалнинг мухлислари кўплигини инобатга олиб, Иброҳим ролининг ижрочиси Окан Ялабик билан бўлган суҳбатимизни эътиборингизга ҳавола этамиз.

— Паргали Иброҳим сиймосини бу қадар ишончли ва табиий жонлантиришингиз учун сценарийни ўқиб чиқишингизнинг ўзи етарли бўлдими, ёки...
— Албатта, сценарий билан чекланганим йўқ. Жуда кўп тарихий китобларни ўқишимга тўғри келди. Султон Сулаймон даврини ўрганган тарихчилардан маслаҳат олдим. Сценарий муаллифи Мерал Окай хоним (Аллоҳ ўз раҳматига олган бўлсин) ҳам менга алоҳида эътибор қаратди. Қўлидан келган ёрдамини аямади. Иброҳимнинг характерини очиб бериш учун кечаю кундуз тиним билмадим, дея оламан.

— Сериалдаги ҳар бир роль учун жуда катта баҳслар, танловлар ўтказилди. Ҳатто хориждан ҳам актёрлар чақирилди. Бу жараён ҳозир ҳам давом этяпти. Сиз бу танловдан қандай ўтдингиз?
— Иброҳим роли учун мени ҳеч қандай танлов ё кастингсиз қабул қилишган. Эндиликда томошабин бу ролда Окан Ялабикдан бошқа актёрни тасаввур қила олмайди, десам, нокамтаринликка йўймассиз?

— Дарҳақиқат, сериални кўрган одам, сизни тарихий қиёфага жуда мос тушганингизни эътироф этади. Демак, тарихга ҳам қизиқишингиз баланд.
— Йўқ. Ишонасизми, мактабда энг ёмон кўрганим тарих эди. Ким билсин, балки тарих ўқитувчимиз бизда тарихга қизиқиш уйғота олмагандир? Аммо, эндиликда шуни ишонч билан айтаманки, тарихни билмай туриб, бугунги ҳаётнинг қадрига етиш мушкул. Очиғи, бу сирли фанга болаликдан қизиқмаганим учун энди афсусланяпман.

— Миллионлаб томошабинларнинг оромини ўғирлаган сериалда бош ролни ўйнаганингиздан сўнг, сизга турли лойиҳалардан, режиссёрлардан кўплаб таклифлар ёғилгандир? Бу сизни ортиқча уринтириб қўймаяптими?
— Йўқ, аксинча мен бундан жуда хурсандман. Агар мени ҳар жиҳатдан қониқтирадиган таклиф бўлса, жон деб рози бўламан. Аксинча бўлса, бош тортаман. Бунинг қийин жойи йўқ.

— Кейинги пайтларда нималарга вақт топа олмаяпсиз?
— Жуда кўп нарсаларга. Айниқса, янги қўшиқлар ярата олмаётганим ўзимни ҳам ташвишга соляпти.

— Келинг, мавзуни сал ўзгартирамиз. Болалигингизда қайсидир актёрга ҳавас қилиб, унга тақлидан ҳаракатлар қилган, суратларини хонангиз деворига ёпиштирган пайтларингиз бўлганми?
— Албатта. Ферхан Шенсой исмли актёр мен учун ҳақиқий идеал эди. Мактабда ўқиб юрганимда акам уйга у бош ролни ижро этган "Ферханги шейлар” (Ферханнинг нарсалари) спектакли туширилган видеокассетани олиб келди. Шу-шу мен бош роль ижросига ҳавас қиладиган бўлдим. Мактаб саҳналарида ҳам ушбу спектаклдан парчалар ижро этдим. Хуллас, санъатга кириб келишимга ана шу спектакл ва ўша актёрнинг хизмати катта бўлган.

— Актёрлик сиз учун касбми, ҳавасми ёки шон-шуҳрат манбаи?
— Энг аввало, бу болаликдаги орзуим эди. Биласиз, болаликда орзулар ўзгарувчан бўлади, гоҳ шифокор, гоҳ журналист, гоҳ учувчи бўлишни истайсиз ва бунга ҳақингиз бор. Мен эса, фақат ва фақат актёр бўлишни истаганман. Университетда ҳам шу йўналишда таълим олдим. Демак, мен буни шунчаки касб ёки ҳавас дея олмайман. Актёрлик мен учун ҳаёт демак.

— Кимдир сизнинг қобилият ва имкониятингизни етарли баҳолай олмаса, "бу иш сенинг қўлингдан келмайди” деса, қандай ҳолатга тушасиз?
— Буни тўғри қабул қиламан. Лекин, мен ҳеч қачон қўлимдан келмайдиган ишга бурун суқмайман. Агар имкониятимни нотўғри баҳолаб, қўлимдан келадиган ишдан мени четлаштиришса, ўзимнинг ҳақлигимни исботлашга ҳаракат қиламан.

— Келгусида яна қандай орзуларингиз амалга ошишини истайсиз? Ўзи амалга ошмаган орзуингиз борми?
— Йўқ.

— Нега? Балки бу ҳақида очиқ айтгингиз келмаётгандир?
— Яна ниманидир орзу қилсам, ношукрлик қилган бўламан. Бу ёғи ҳаммаси тақдирнинг измида. Ҳаммасини борлигича қабул қилишга одатланганман. Менимча энг тўғри йўл шу. Орзу қилган нарсангизга эришолмагандан кўра, тақдирнинг кутилмаган туҳфасидан севинган маъқул.

— Шон-шуҳрат, муваффақиятлар ҳаётингизда қандай ўзгаришлар ясади?
— Менимча, ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Мен ўша-ўша Окан Ялабикман!

— Сиз бошқа таниқли актёрлар сингари турли мукофотлар, унвонлар олишга интиласизми?
— Мукофот? Нима у? Кичкина бир сувенир холос. Энг катта мукофот бу — одамларнинг эътибори, меҳри, муҳаббатидир. Очиғи, мен мукофотларга қизиқмайман. Агар беришса ҳам, ҳаммага кўз-кўз қилиб, уйимнинг тўрида, жавон устида безатиб қўймасдим. Сандиқ ичида ётса керак. Лекин ҳар-ҳар замонда олиб, чангини тозалаб турардим (кулади).

— Сўнгги пайтда қандай фильм томоша қилдингиз?
— Андрей Тарковскийнинг "Иваннинг болалиги” фильмини. Ижтимоий тармоқда Холид Эргенч (Султон Сулаймон) билан ёзишиб ўтирганимизда, "шу фильмни албатта кўр, менга ёқди, деди. Ростдан ҳам менга бу фильм жуда ёқди.

— Дарвоқе, тарихда Султон Сулаймон ва Иброҳим муносабатлари аянчли якун топган. Бугунги талқинчилари орасидаги муносабат рисоладагидекми?
— Мен Холид Эргенчни ўз акамдек кўраман. Ҳазиллашиб, съемка майдончасидан ташқарида ҳам "ҳункорим” деб, баъзан эса "оғабей” (ака) деб атайман. Холид оғабей жуда бағрикенг, софдил одам. У кишидан кўп нарса ўрганаман. Мазкур сериалда ҳам у менга катта ёрдам берди. Устозлик қилди.

— У сизни "ўлдирди-ку”?
— (кулиб) Тўғри, тарихий ҳақиқатдан кўз юмиб бўлмайди. Бу ўринда Иброҳимда ҳам етарлича айб бор эди.

— Бўш вақтингизни нималарга сарфлайсиз?
— Бўш вақтингиз бўладими, деб сўранг? Очиғи, менда бўш вақтнинг ўзи бўлмайди. Ҳатто фильмлар томоша қилишга ҳам. Аслида бу мен учун иштиёқ эмас, зарурат. Ора-сирада сураткашлик қилиб тураман. Вақти келиб, оилам, фарзандларим мен тушурган суратларни қизиқиш билан томоша қилишар?

— Муҳаббатга ишонасизми?
— Албатта. Бироқ бу ишонч муҳаббатингиз аталган инсон билан ҳам чамбарчас боғлиқ. У сизни муҳаббатнинг борлиги ёки умуман йўқлигига ишонтира олади.

Қизиқарли факт:
"Ё ҳақимни оширинг, ё мени ўлдиринг!”
"Муҳташам юз йил” сериалининг ҳар бир қисмига Окан Ялабикка дастлаб 8 000 турк лираси (4 000 доллар атрофида) миқдорида ҳақ тўланган. Сценарийда Иброҳимни Хуррамнинг фитнаси билан ўлдирилишини билган Иброҳим, "ё Хуррам мени тезроқ ўлдирсин, ё менга кўпроқ пул тўланглар” дегач, унинг гонорарини 15 минг турк лирасигача оширишган. Бош роль ижрочиси Холид Эргенч эса, ҳар бир қисм учун 30 минг лира миқдорида ҳақ олади.

У ҳақида икки оғиз....

*1978 йил 13 декабрда Истанбулда дунёга келган.
*2001 йили Истамбул Давлат университети консерваториясининг театр бўлимини тугатган.
*Илк бор 2000 йилда суратга олинган "Илон ҳикояси” бадиий фильмида комиссар ролини ижро этган.
* 2003 йилда "Серсери” телевизион сериалида ижро этган образи унга жуда катта шон-шуҳрат олиб келган.
*”Кунг-фу панда” мультфильмини турк тилида дубляж қилиш жараёнида бош қаҳрамонга овоз берган.

Категория: KINO YANGILIKLARI | Просмотров: 661 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  May 2013  »
DuSeChPaJuShYa
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
WwW.MegaFan.uZ © 2024 Barcha huquqlar himoyalangan
Хостинг от uCozЯндекс.Метрика