Одноклассники.ру сайтининг мобиль
версияси энди ўзбек тилида ҳам ишлай бошлади. Mail.Ru Group вакили
Александр Изрядновнинг маълум қилишича, мазкур сайтдан ҳар ой 2 миллион
ўзбекистонлик фойдаланади, уларнинг 77 фоизи сайтга айнан телефон орқали
киради. 2011 йил давомида юртимизда «Одноклассники» ижтимоий
тармоғининг мухлислари сони уч баравар кўпайди. Ўзбекистонлик
фойдаланувчилар асосан хабар жўнатиш, расм юклаш ва расмларга баҳо
бериш, изоҳ ёзиш функцияларидан фойдаланишади. 200 минг фойдаланувчи эса
онлайн ўйинларнинг фаол ишқибози. Дунё бўйича Одноклассники.рунинг
мобиль версиясидан 8 миллион киши фойдаланади, уларнинг 20 фоизи
ўзбекистонликдир. «Одноклассники» Mail.ru Groupнинг лойиҳаси
бўлиб, унда 110 миллиондан ортиқ фойдаланувчи рўйхатдан ўтган.