Ушбу сумма Одил Аҳмедовнинг Transfermarkt.de
сайтида кўрсатлиган нархидан анча кам. Transfermarkt.de сайти Аҳмедовни 6
миллион еврога баҳолаган.
"Арсенал” вакиллари "Анжи”
раҳбарияти ўзини Англия Премьер-лигасида синаб кўриш истагида бўлган
Аҳмедовнинг жамоадан кетишига қаршилик қилмаслигига умид қилишмоқда.
Одил Аҳмедовнинг ўзи ҳам бу
маълумотни тасдиқлаб ўтган. "Ҳа, бу рост. "Арсенал” клуби скаутлари
мени анчадан бери кузатиб юришибди. Агар бу клубга ўтадиган бўлсам, бу
нафақат мен учун, балки бутун ўзбек футболи учун фойдали бўлади.
Албатта, мен "Анжи”да ўзимни яхши ҳис этмоқдаман. Бу ерда мени барча
нарса қониқтиради. Аммо мен ўзимни Англия ёки Испания чемпионатида синаб
кўрмоқчиман. Айниқса, "Арсенал”да ўйнашни анчадан бери орзу қиламан”, -
дейди Одил Аҳмедов.
Таниқли россиялик мураббий, терма
жамоамизни ҳам маълум вақт бошқарган ҳамда Одил Аҳмедовни яхши биладиган
Валерий Непомняший Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Англия Премьер
лигасида "йўқолиб” қолмаслигини айтиб ўтди.
"Мен Одил Аҳмедовни идеал футболчи
сифатида кўрсатмоқчи эмасман. Аммо унинг профессионал томонлари ҳақида
гапирар эканман, бирорта ҳам кучсиз томонини билмайман”, - дейди
Непомняший.
Одил Аҳмедов "Анжи” таркибида 76та
учрашувда майдонга тушиб, 5та гол киритишга муваффақ бўлган. Унинг клуб
билан амалдаги шартномаси 2015 йилгача мўлжалланган.
|