Главная » 2012»May»22 » Одил Аҳмедов Наманганда хайрия акциясини ўтказди
00:41:59
Одил Аҳмедов Наманганда хайрия акциясини ўтказди
Ўйинчи ўзининг жонажон Наманган шаҳрида 26-Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан учрашди.
Учрашув чоғида Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига ўзбекча услубда қўлда тайёрланган "Анжи” клуби эмблемасини совға қилди. Бундан ташқари, у ҳар бир тарбияланувчига "Анжи” футболкаларини топширди, дея хабар беради "Анжи” ФК матбуот хизмати.
Одил Аҳмедов 1987 йили 25 ноябрда туғилган. Тошкент Республика олимпия захиралари коллежини тугатган. 2006 йили "Пахтакор” билан шартнома имзолади. "Пахтакор”даги 4 йиллик фаолияти давомида икки бор Ўзбекистон чемпиони ва уч бора мамлакат кубоги соҳиби бўлган. 2007 йили Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилди ва унинг таркибида 35 дан зиёд учрашувларда қатнашди. 2011 йил бошида "Пахтакор” Аҳмедовни 1 йил муддатга "Анжи”га ижарага берди.
Ўтган йил сентябрида эса "Анжи” "Пахтакор”дан ярим ҳимоячининг трансферини сотиб олди. Хавбек жамоа билан 4 мавсумга 2015 йилгача шартнома имзолади.