АҚШ Президентининг Янги йил байрами олдидан Гавай оролларига саёҳати мамлакат бюджети учун 4 млн. долларга тушган. Биргина махсус жиҳозланган самолётнинг 18 соат давом этган Вашингтон-Гонолулу-Вашингтон йўналишидаги парвози 3 271 611 долларга тушган. Гавай оролларидаги 18 кунлик саёҳат давомида президентнинг шахсий тансоқчилари ва ёрдамчиларига 223 416 доллар ҳақ тўланади. Шунингдек, штат полициясининг хизматдан ташқари қўшимча иши эвазига қарийб чорак миллион доллар тўланади. Президентга доимий ҳамроҳлик қилувчи "тез ёрдам” хизматига эса 10 минг доллар тўланади.