Шу йилнинг 20 июл куни
мамлакатимизда бўлиб ўтган Ўзбекистон гўзали кўрик танловида ғолиб
бўлган Раҳима Ғаниева, 28 сентябр куни Индонезияда бўлиб ўтадиган Дунё
гўзали-2013 танловида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилиш хуқуқини қўлга
киритди.
Бу ҳақда missworld.com сайтида маълум
қилинган. Раҳима мазкур танловда илк бор қатнашади. Бу йил 63 маротаба
ўтказиладиган Дунё гўзали-2013 танловида Ўзбекистондан ташқари яна бир
неча мамалкатлар вакиллари илк бор иштирок этади. Булар Камерун, Гвинея,
Гвинея-Бисау ва Косоводир.
Ҳозирда тошкентлик
Раҳима мазкур танлов мусобақаларига фаол тайёргарлик кўрмоқда.
Танловнинг бош мукофоти бўлмиш олтин тож учун 150 мамлакат гўзаллари
кураш олиб борадилар.
Раҳима Ғаниеванинг танловнинг расмий сайтидаги саҳифасида Ўзбекистон хақидаги қуйидаги бешта қизиқарли фактлар ўрин олган:
- Ўзбек аёли ўнг қўлини кўксига қўйиб саломлашади; - Алгебра асосчиси Ал-Хоразмий Ўзбекистонда туғилган; - 2002 йилда Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида 2700 йиллик қадимий приамидалар топилган; -
Ўзбекистон денгизга чиқиш йўли бўлмаган дунёдаги иккита мамлакатдан
бири ва денгизга чиқиш йўли бўлмаган мамлакатлар билан чегарадош; - Ўзбекистонда нон ҳеч қачон тескари қўйилмайди ва ҳатто сумкада бўлса ҳам ҳеч қачон ерга қўйилмайди.