Жорий йил 1 июлга келиб Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 29,7 млн.
кишидан ошди.
Дастлабки маълумотларга қараганда, 2012 йил 1 июлга республиканинг
доимий аҳолиси сони 29 735,7 минг кишини ташкил қилди ва жорий йил
бошидан бери 180,3 минг кишига ёки 0,6 фоизга кўпайди. Шундан 15 219,0
минг киши шаҳар жойларида, 14 516,7 минг киши қишлоқ жойларида яшайди.
Ўзбекистон аҳоли сони бўйича дунёда 44-ўринни эгаллайди, умумий сайёра
аҳолисининг сонига нисбатан улуши – 0,42 %.