Ниҳоят, рекорд қўйиш борасида ҳам ватандошларимиз ўйлаб қолди! Фахрланиб ёзишга арзигулиги, бу рекорд шунчаки Марказиий Осиё минтақасида эмас, балки, бутун дунёда тенги йўқ бўлади! Ўзбек ошпазлари Ассоциацияси баҳорда "энг катта ош” дамламоқчи! 4,7 тонналик ош "Гиннеснинг рекордлар китоби”га киритилишидан эса ошпазларимиз умидвор! Қанча масаллиқ кетар экан деб ўйлаяпсизми? Бу ҳақда ҳам маълумотлар етарли. 1, 5 тонна гуруч, 1,2 тонна гўшт, 1,2 тонна сабзи, 300 кг. пиёз ва 300 литр ёғ. Қизиқ, салкам 5 тонналик ош нимада пиширилади? Бошида катта қозон тайёрлаш ҳақида ўйлаб кўришди. Бироқ, таомни баҳайбат қозонда тайёрлаш шунчаки ақлга сиғмаслигини англашиб, 12 та йирик қозонда ош пишириш ақлан тўғрироқ деган фикрда тўхташди. Ммммм....Энди баҳорни интизорлик билан кутамиз. Уддасидан чиқишса, ўзбек деган ном "Гиннеснинг рекордлар Китоби”га киради!
|