Статистика |
Xozir saytda 36 Mehmonlar 36 A'zolar 0 |
|
| | |
|
Главная » 2012 » Fevral » 6 » НТМК ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилишга $230 млн.маблағ йўналтиради
16:13:42 НТМК ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилишга $230 млн.маблағ йўналтиради |
Навоий тоғ-металлургия комбинати амалдаги ишлаб чиқариш қувватларини модернизация ва реконструкция қилиш лойиҳалари доирасида 2012 йили $230,5 млн. маблағни ўзлаштиришни режалаштирмоқда.
Маблағларнинг катта қисми – $210 млн. комбинатнинг ўзи томонидан инвестиция қилинади, дея қайд этади "Podrobno.uz" ЯА. Яна $5 млн. маблағни Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан тақдим этилади, $15 млн. маблағ эса бошқа манбалардан олинади. Ушбу кўрсаткичлар 2012 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурида кўзда тутилган.
Айтиш жоизки, 2012 йилда Навоий ТМК томонидан 27 та турли лойиҳа амалга оширилади, улардан 10 таси янги қурилишларга, қолгани эса модернизация ва реконструкция ишларига йўналтирилади.
Умуман олганда, жорий йилда НТМК янги қурилишларга $147,1 млн. маблағни, модернизация ва реконструкция ишларига $83,4 млн. маблағни йўналтиришни режалаштирган. Комбинат томонидан амалга ошириладиган лойиҳаларнинг умумий қиймати $1,2 млрд.дан ошади.
Инвестициялар бўйича етакчи лойиҳалар учталигидан Зармитан олтин рудаси зонасидаги конлар базасида тоғ-кон мажмуаси қурилиши ($38,1 млн), Кўкпатас ва Даугизтау олтин рудаси конлари базаси бирлашмасида тоғ-металлургия комбинати қурилиши ($26,8 млн.), шунингдек фосфоритли хомашёни бойитиш бўйича амалдаги ишлаб чиқаришни кенгайтириш ($20,6 млн.) лойиҳаси ўрин олган.
|
Категория: BILASIZMI? |
Просмотров: 1979 |
Добавил: Admin
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|