Тиниб-тинчимаган режиссёр Нозим Тўлахўжаев актёрликдан ва анимация санъатидан воз кечмаган ҳолда режиссурада ҳам ўз фаолиятини давом эттирмоқда...У Илмира Ҳасанованинг сценарийси асосида суратга олган "Висол” номли фильм катта экранларга чиқиш арафасида. Бу ҳаёт тасодифларга тўла. "Висол” фильмининг қаҳрамонлари Шуҳрат ва Анора ҳам тасодифан аэропортда учрашиб қолишади. Ҳар бири Самарқандга ўзининг никоҳ тўйига кетиши керак эди, лекин техник сабабларга кўра рейс қолдирилади. Ҳамма машмашалар шундан кейин бошланади. Самарқандга саёҳат икки кунга чўзилиб кетади. Хўш, бу романтик саёҳат нима билан тугайди? "Саёҳатчи”лар Анора ва Шуҳрат образини актёр Адиз Ражабов ва хонанда Динейра ижро этган. Уларнинг қаллиқлари ролида эса Бобур Йўлдошев ва Шаҳзода Матчонова.